242-модда. Жиноий уюшма ташкил этиш
Жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Уюшган қуролли гуруҳ тузиш, шунингдек унга раҳбарлик қилиш ёки унда иштирок этиш —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz