View in Telegram
158-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳаётига тажовуз қилиш — ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти баданига қасддан шикаст етказиш — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily