Смотреть в Telegram
119-модда. Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш Зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш — уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан; б) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёхуд илгари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан; г) ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, — етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: а) жабрланувчининг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда; б) яқин қариндошига нисбатан; в) оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан; г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса; д) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, — ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатлар ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, — ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств