Смотреть в Telegram
ТЎРТЛИКЛАР Изғирин чўчитган гулга соқчиман… Чироғи узилган йўлга соқчиман... Менга дашномларинг бас айла, нодўст, Сенга ўхшамасдан яшамоқчиман... * * * (“Сиз... Сен... У...” туркумидан) Кимлар учун ойлар сачради, Кимларга хуш “вой”лар сачради... ...От чоптириб ўтаркан КИБР, Менга эса лойлар сачради... * * * Осмонимда моҳ ёлғиз… Юрагимда «оҳ» ёлғиз... Ёлғиз билмангиз мени, Кўксимда Оллоҳ ёлғиз... * * * Саёз қалб тубида дур бўлмас эмиш… Бетавфиқ юзида нур бўлмас эмиш... Балки зари бўлар, зўри бўлар-у, Нодон – хато қули, ҳур бўлмас эмиш... * * * («Сиз... Сен... У...» туркумидан) Йўлда бир кимса-ку, минг фириб борар… Чўзилган ҳар шохни синдириб борар... Алҳазар, бийлатмай фаришталарни, Елкага шайтонни миндириб борар... * * * Чарчатмангиз – орзу бу ҳаёт… Чўчитмангиз – оҳу бу ҳаёт... Пок йўлларин айланг ихтиёр... Йўқса, бўлгай оғу бу ҳаёт... * * * Ватанларнинг нурланиши – шеър... Миллатларнинг ҳурланиши – шеър... Ўқиб-ўқиб, англадим яна: Юракларнинг тирналиши – шеър... * * * О, бу бош сохтамас, аслга интиқ... О, бу ёш сершиддат наслга интиқ... Қишнинг булутлари ортида қолиб, Қуёш инқилобий фаслга интиқ... 1998 йил. @Gulchehra Nurullaeva Instagram YouTube Facebook
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств