Смотреть в Telegram
Forwarded from Nodirabegim
Гина Негадир сен мени йўқламай қўйдинг, Эс-ҳушинг қайтадан қайтди жойига. Эрталаб, туш пайти, оқшомда тўйдинг, Қайроқлар сайрамас қалбинг сойида. Негадир менсиз ҳам яшашинг мумкин, Кўзинг қармоғида тинди ҳавасим. Аслида кўксингни тебратган тўлқин, Фаҳминг етармикан... Рашку аразим. Сен гўё бахтлисан, топгандай нурни, Муғамбир ошёнда юпанчинг бордай... Шунда ҳам юзингда (очай бир сирни) Тиламчи кўзларим сўзлари бордай. Бешбаттар бўлмайди... бундан зиёда, Ҳаприқиб кетаман... Сочларинг иси – Димоққа урилар иффор, зиёдай, Уйилиб, юракка тақалиб, тўзиб... Севгилим, сен мени йўқламай қўйдинг... Абдували Қутбиддин @mittihaqiqatlar
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств