Тошкент вилоятида эркак бир неча бор қизни зўрлаб, калтаклаган ва қўрқитган, аммо ҳалигача жавобгарликка тортилмади
Барно (исм ўзгартирилган) 23 ёшли Жамшидга қўшни эди. Улар деярли гаплашишмасди, лекин қиз 17 ёшга тўлмасидан Жамшид унга совчи қўя бошлади ва унга хотин бўлишни талаб қилган. Ота-онаси қизлари жуда ёш, ҳали мактабни битириб, коллежга кириши кераклигини айтиб, қатъиян рад этишди. Аммо эркак рад жавобини қабул қилмади.
2023 йилнинг февраль ойида Барно ҳали 17 ёшдалигида Жамшид уйда ўзидан бошқа ҳеч ким йўқлигини билиб, дераза орқали хонасига киради. Унинг ота-онаси ишда эди. Жамшид қизга ташланиб, ерга йиқитган ва номусига теккан. Шундан сўнг, агар кимгадир бу ҳақда оғиз очса, бутун маҳаллага шарманда қилиш билан қўрқитади. Шунингдек, у қизни зўрлагани акс этган суратлари ва видеоларини тарқатиш билан таҳдид қилган.
Қиз қўрққанидан ҳеч ким бўлган воқеа ҳақида гапирмайди. Орадан бир ой ўтгач, қиз балоғатга етишидан сал аввал йигит уни яна зўрлайди. Уни мажбуран машинага ўтқазиб, кимсасиз жойга олиб бориб, яна зўрлайди. Эркакнинг дўқ-пўписалари туфайли Барно ота-онасига ҳеч нарса демади.
Ўқув йили якунларида Жамшид уни мажбуран мактабдан олиб кетиб, учинчи марта зўрлади. Қиз қаршилик кўрсатмоқчи бўлди, эркак эса уни калтаклади. Бу сафар Жамшид ҳатто ўлдириш билан қўрқитиб барибир уники бўлишини айтади. Барно онасига эркакнинг таъқиб қилаётганини айтади, чунки унинг мактабдан эргашиб, олиб кетмоқчи бўлиб, қўлларидан ушлаб келаётганини ҳатто қишлоқдошлари ҳам кўрди. Бир неча марта у унинг уйига келиб, у билан гаплашиш учун чиқишини талаб қилди. Шундан сўнг уларнинг уйига бувиси ва жияни кўчиб келишди. Қариндошлар Барнони бир дақиқа ҳам ёлғиз қўймасликка ҳаракат қилишди.
Аммо 17 июль куни Жамшид ойнадан ошиб ўтиб уларнинг уйига яширинча кириб, бўғзига пичоқ тутиб, Барнони зўрламоқчи бўлган. Унинг бақирганини эшитгани жияни хонага югуриб кириб, уни итаради. Эркак дераза орқали қочиб кетади. Ўша куни қизнинг ота-онаси ички ишларга ариза ёзади, қиз йиғлаб бўлган барча воқеаларни айтиб беради. Шу куни уни экспертизадан ўтказишди, номусга тегиш ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди ва ҳимоя ордери берилди.
Жамшид бир неча бор ордер талабларини бузади, натижада ордер яна бир йилга узайтирилган.
Охирги ташланганидан бери Барнонинг оиласи гўё жаҳаннамга яшамоқда. Қиз ҳар куни онаси ёки дадаси ҳамроҳлигида ишга боради. Оила аъзоларидан ҳеч бири уни бир сония ҳам ёлғиз қолдирмайди. Мактабни тугатгач, бошидан кечирган даҳшатга қарамай, у ўзи коллежга киришга муваффақ бўлди ва ҳар куни ота-онаси унга ўқишга ҳамроҳ бўлди. Аммо Жамшид таъқиб қилавергач, сиртқи бўлимга ўтишга мажбур бўлди.
Барнонинг ота-онасининг сўзларига кўра, зўравонга нисбатан жиноий иш қўзғатилганига қарамай, у озодликда юрибди, ҳатто ҳимоя ордерини бузгани учун ҳам жазоланмаган. Тергов деярли силжигани йўқ, қиз фақат бир марта сўроққа чақирилган, ота-онасига эса экспертиза ва иш материаллари билан танишишга рухсат берилмаган. Қизнинг ота-онаси ҳам терговчи билан гаплашгани борган, аммо уларга эътибор берилмаган, юқори раҳбариятга қилинган мурожаатлар ҳам натижа бермаган.
Барно вояга етмаган ҳолатида зўравонликни бошидан кечирди ва оғир руҳий зўравонлик, босимга учрамоқда ҳамда бошига тушган воқеа маҳалласида овоза бўлишидан қўрқишда давом этмоқда.
Қизнинг ота-онасининг сўзларига кўра, экспертиза ва гувоҳлар бўла туриб тергов нега ҳалигача ишни судга оширмади. Нега тажовузкор ҳалигача қилган иши учун жавоб бермаяпти? Вояга етмаган қизни бир неча марта зўрлаш иши тўхтатилса, аёллар учун қандай ҳимоя ҳақида гапириш мумкин? Нима учун ҳимоя ордери талабларининг бузаётган шахс бутун оилани қўрқувда ушлаб туришда давом этиб эркин юрибди?
Биз Бош прокуратурадан жиноят ишини кўриб чиқишнинг чўзилиши сабабларини, шунингдек, гумонланувчининг тегишли тартибда жавобгарликка тортилмаганлиги сабабларини аниқлаган ҳолда тергов органлари ҳаракатларининг қонунийлигини текширишни сўраймиз.
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз