Боғлиқлик қаерда: қонунчиликда болаларга нисбатан зўравонлик қандай кўриб чиқилади?Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонлик ўртасидаги боғлиқлик, уларнинг сабаблари ҳақида аввалги постларимизда ёзган эдик. Гендер тенгсизлиги ва зарарли ижтимоий меъёрлар
болалар ва аёлларнинг ҳимоясизлигига асос бўлиши мумкин. Бундай камситиш ва зўравонлик турларининг ўзаро таъсирини, шунингдек, қонунчилигимизда қандай ҳимоя воситалари мавжудлигини кўриб чиқиш муҳим.
Аёлларга нисбатан зўравонлик болаларга қандай таъсир қилади. Уйда зўравонликка учраган
болалар кўпинча жисмоний ва руҳий муаммоларни бошидан кечиради. Зўравонлик болаларнинг ҳиссий ҳолати, ўқишни ўзлаштириши ва хатти-ҳаракатларига таъсир қилади. Бундан ташқари,
болалар ривожланишига бевосита салбий таъсир кўрсатади.
Ҳомиладорлик пайтида қариндошлари ёки партнёрининг аёлга нисбатан зўравонликлари чақалоқнинг асаб тизими ва миясига таъсир қилиши мумкин.
UNDP, UNFPA, UN Women ва UNV (2013) томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, зўравонлик гувоҳи бўлган қизлар келажакда интим партнёр зўравонлиги қурбонига айланишлари мумкин. Қолаверса,
болалигида оиладаги зўравонликка гувоҳ бўлган эркаклар оиладаги зўравонликка кўпроқ мойил бўлади.
Бундан ташқари,
болаларда жисмоний ва ҳиссий бузилишлар пайдо бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Буларга руҳий тушкунлик, травмадан кейинги стресс бузилиши, ўзига паст баҳо бериш, кайфиятнинг кескин ўзгариши ва юқори даражадаги тажовузкорлик киради.
Болалар, шунингдек, қоидаларни бузиш ва тенгдошлари билан низога киришишга мойилдирлар. Улар ўз жонига қасд қилишга уринишлари ёки стрессни енгиш учун психотроп моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишлари мумкин.
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қонунчиликда қандай кўриб чиқилади?Ҳамма мамлакатлар ҳам оиладаги зўравонлик муаммосини кўриб чиқишга комплекс ёндошмайди. Оиладаги зўравонликка гувоҳ бўлган
болалар кўпинча зўравонлик қурбонлари доирасига киради. Боланинг оилада катталар ўртасидаги зўравонликни кузатиши психологик ёки ҳиссий зўравонликнинг бир кўринишидир. Афсуски, амалда бу омил эътибордан четда қолмоқда. Бу, шунингдек, қонунда
болаларга нисбатан психологик (хиссий) зўравонлик тушунчаси белгиланмагани билан боғлиқ.
“
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2024 йилнинг май ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди, ҳозир Олий Мажлис Сенати томонидан кўриб чиқилмоқда. У Ўзбекистонда
болаларни ҳимоя қилишнинг янги тизими учун асос бўлиши керак.
Масалан, "
Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг 5-моддасига кўра:
Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини содир этиш тақиқланади ҳамда қонунга биноан таъқиб қилинади.
Давлат
болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида тегишли ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни кўради, шу жумладан бола ва унинг оиласини қўллаб-қувватлаш,
болаларга нисбатан ва улар ўртасида зўравонликни аниқлаш ҳамда олдини олиш учун зарур бўлган самарали механизмларни яратади".
Агар Ўзбекистонда
болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилувчи қонунчиликка тузатишлар киритилса,
болаларга нисбатан психологик зўравонликнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган тўлиқ таърифи ўрнатилади. Бу нафақат аёллар ва
болаларга нисбатан зўравонлик ўртасидаги боғлиқлик тушунчасини очиб бериш, балки
болаларни оиладаги зўравонлик, жумладан, зўравонлик гувоҳи бўлганда ҳам ҳар томонлама ҳимоя қилишга ёрдам беради.
#СукутСақлама #Қонунлар #Болалар