⚡️Ўзбекистон 2024 йилда газ бозоридаги импортни 2,4 баробарга оширганСтатистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Россия ва Туркманистондан 1,68 миллиард долларлик газ импорт қилган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 2,4 баробар, 2022 йилга нисбатан эса 6 баробарга ошган.
2023 йилда мамлакат Туркманистон ва Россиядан жами 694,9 миллион долларлик газ сотиб олган бўлса, 2024 йилда бу миқдор 1,68 миллиард долларга етган. 2022 йилдаги 281,9 миллион долларлик импорт билан солиштирганда, 2024 йилдаги ўсиш 6 баробарни ташкил этади.
Шунингдек, газ экспортида ҳам ижобий динамика қайд этилган. 2023 йилда Ўзбекистон хорижга 529,9 миллион долларлик газ етказиб берган бўлса, 2024 йилда экспорт ҳажми 18,4 фоизга ошиб, 627,6 миллион долларга етган. Экспорт фаолиятининг жадал ўсиши айниқса 2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб қайд этилган.
"Новости Центральной Азии" ахборот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Хитойга 499 миллион долларлик қувур гази етказиб берган. Бу орқали Ўзбекистон Хитойга табиий газ экспорти ҳажми бўйича давлатлар орасида бешинчи ўринни қайд этган. ROST24.uz |
Telegram |
Facebook Instagram |
YouTube |
Tezkor