View in Telegram
Ўзбекистоннинг халқаро ташувлардаги иштироки ва транзит сиёсати Транспорт хизматлари экспортидан давлат ғазнасига даромад тушумларининг асосий манбаи темир йўл ва автомобиль транспортида халқаро юк ташувлар ҳамда халқаро йўловчи авиаташувлари ҳисобига шаклланади. 🛤 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро юк ташиш ҳажми 62 млн тоннани ташкил этди, бу 2022 йилга нисбатан 16 фоизга кўп. 🚉 Республиканинг экспорт-импорт юк ташиш ҳажмида энг катта улуш Қозоғистон (30%), камроқ даражада Россия (26%), Хитой (10%) ва Афғонистон (4%) ҳиссасига тўғри келади. 📊 Ўзбекистоннинг халқаро юк ташувида (экспорт, импорт ва транзит) энг катта улуш (76%) темир йўл транспорти ҳиссасига тўғри келади. 📈 Тадқиқотлар кўрсатганидек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналишига қарийб 10 млн тонна юкнинг бир қисмини жалб қилиш имконияти мавжуд, маршрут бўйлаб юк ташиш барқарор ташкил этилганда эса, юк ташиш ҳажми 2040 йилга келиб, 4 баравар ошиши мумкин. 🌐 Яқин келажакда Марказий Осиё давлатларининг халқаро транспорт тармоғи билан интеграциялашуви бўйича аниқ тузилган стратегия минтақа муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериши, транспорт-логистика хизматлари экспортини кўпайтиришга ҳамда юклар оқимини, кейинчалик эса Осиё-Тинч океани минтақаси, Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудига йўловчилар оқимини жалб қилишга олиб келиши мумкин. Д.Ибрагимова, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази "Иқтисодий шарҳ" журнали №8/2024 Батафсил: ⬇️⬇️⬇️ ўзб review.uz/oz/ozd рус review.uz/ozd Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily