🏗Инфографика: 2017-2023 йилларда Ўзбекистон қурилиш соҳасининг ривожланиши
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Ўзбекистон қурилиш соҳасининг 7 йил давомида ривожланиш динамикаси келтирилган.
📈2017-2023 йилларда қурилиш соҳасида салмоқли ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, қурилиш хизматлари ҳажми
2 баробарга ошиб, 2017 йилдаги 35 трлн сўмдан 2023 йилда 151 трлн сўмга етди.
ЯИМ таркибида қурилиш хизматларининг
улуши 6,4 фоиздан
7,1 фоизга ўсди.
🔺Соҳада ўзлаштирилган
инвестициялар ҳажми 2017 йилдаги 279 млн доллардан
2023 йилда 1699 млн долларга кўтарилди. Йиллик ўзлаштирилган
инвестициялар ҳажми ўтган
етти йилда 1,9 баробарга ўсган.
👆Сўнгги 7 йилда бино ва иншоотлар қурилиши
1,9 баробарга, фуқаролик объектлари қурилиши
1,8 баробарга ҳамда ихтисослаштирилган объектлар қурилиши
2,6 баробарга кўпайди.
📈 Кичик қурилиш корхоналари томонидан амалга оширилган
қурилиш ишлари ҳажми ўтган 7 йилда 38 фоиздан
55 фоизга ошди. Қурилиш соҳасида
норасмий сектор томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари эса 28 фоиздан
19 фоизга камайиб, аксарият
корхоналарнинг расмийлаштирилишига эришилган.
Инфографика: 2017-2022 йилларда Ўзбекистон қурилиш соҳасининг ривожланиши (+видео)
Батафсил:
ўзб review.uz/oz/fdf
рус review.uz/fdf
инг review.uz/en/fdf
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin