Хавф қабул қилаётган қарорларимизда ҳам бўлиши мумкин
Сиёсий ҳужраларда пинҳона олинган қарорлар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Бунга таассуфки, кўп-кўп мисоллар келтириш мумкин. Ҳақиқий ҳаётдан узилиб қолган, жамиятга зид қутбда ўтирган стратег ёки сиёсий "қурувчи" албатта, адашади.
Чунки у фолбин ҳам, авлиё ҳам эмас. Аммо шунга қарамай, у ўйламай қарорлар қабул қилади. Ва катта эҳтимолда қарши тўлқинга учрайди. Пала-партишлик, ҳаракатдаги узвийликнинг йўқлиги ҳам, менимча, шу уқувсизлик, очиқ айтганда, сиёсатни шакллантираётган гуруҳларнинг мўлжалдан адашаётганида, янаям тўғрироғи таваккалига иш тутаётганида. Бошқа масалаларни айтмайман, биргина мана шу "крассовка" мотиви бизнинг тепамизда қандай стратеглар турганини кўрсатди.
Очиғи, душманни жанубдан, шимолдан, Месопатамия ёки Атлантика океани қирғоқларидан излаш шарт эмасдек туюлади гоҳида. Ундан ҳам қўрқинчлиси, улар сен билан битта жамиятда яшаётган ва ҳатто, тепангда "ўтириб" сени бошқараётганга ўхшаб ҳам кетади...
Хўш, шу йигитга кулгули тарзда жазо бериш нимага керак бўлди? Гапирилаётган гаплар, баъзи қилинаётган ишларни кўриб одам хаяжонга тушадики, боғча ҳаёти ва тартибини бошдан кечирмаётирмизми, дея.
Бундан ҳам хавотирлиси, мафкурани қўйиб турайлик, ҳатто, соҳалар бўйича концептуал, муқим бир тутум, принцип ҳам йўқдай таассурот уйғотади. Бу камчиликлар эса, бугун айтиб, эртага қайтиш, тутруқсиз қарорлар қабул қилиш ва жонли ҳаётга чучмал нарративлар тагматни узра назар ташлашни келтириб чиқаради.
Энди очиқ гапга келсак, хўш, шу йигит - Ғайрат Дўстовни қамаш фикрини берган "стратег"лар давлатга, жамиятга дўстми, душманми? Ва яна бир савол, бу қарорни қабул қилган одамлар эртага Ғайрат Дўстов оқланса, жамиятдан, қолаверса, ўша фуқародан кечирим сўрайдими?!
@platformauzb