View in Telegram
Forwarded from platforma.uz
Адолат қарор топиши керак Аслида халққа керак бўлган ягона нарса адолат, халқ қашшоқ, ночор ҳолда ҳам бир амаллаб кун кўриши мумкин, чироқ бўлмаслиги, газ бўлмаслигини ҳам бир амаллаб ўтказиши мумкин, лекин халқдан охирги томчи адолат олиб қўйилса, халқ жунбушга кела бошлайди. Араб баҳори 2010 йил 17 декабрда Тунисда бошланган. Бу воқеа маҳаллий савдогар Муҳаммад Буазизийнинг ўзини ёқиб юбориши билан бошланди. У полиция томонидан адолатсиз муносабатга учраганидан кейин норозилик сифатида ўз жонига қасд қилди. Бу воқеа кенг жамоатчиликнинг ғазабини келтириб чиқарди ва мамлакат бўйлаб оммавий намойишлар бошланди. Тунис президенти Зин Эл-Обидин Бен Али 2011 йил январда мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Бу воқеа араб дунёсидаги бошқа давлатларга ҳам таъсир кўрсатди. ——- Ҳозир Ғайрат Дўстов тармоқлар қаҳрамонига айланиб бормоқда. Унинг уйига турли одамлар тинмасдан ёрдамлар юбормоқда, оиласининг ҳолидан хабар олиб турилибди, умуман олганда ўзига хос табиий кампания бошланиб кетди. Жуда катта норозиликларни ҳам тармоқларда кўрмоқдамиз, бу мисқоллаб йиғилган ҳурматни пақирлаб ҳаво совуриш дейилади. Бектош Хотамов @platformauzb
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily