View in Telegram
Forwarded from platforma.uz
Маданият вазири ва айни вазирлик раҳбарларининг ОАВ билан мулоқоти турли мунозарали муҳокамаларга сабаб бўлди: ўртада Назарбековни ёқлаган ҳам, қоралаганлар ҳам бўлди. Бу – табиий. Учрашувда кейинги кунларда энг қайноқ мавзуга айланган "Маънавият экспертизаси" ҳақида ҳам гап борди. Майли, бу ҳам бир гап. Аммо муҳим ва қойил қоладиган жойи шундаки, айни лойиҳанинг ижтимоий таркиби трендга чиқиб, тармоқларни куйдираётган ва жамоатчилик фикрини мутаассир қилган "метан муаммоси"  тимсолини ўзгартиришга муваффақ бўлди... Узоқ вақтдан буён жамоатчилик ва ОАВ дан хийла четлашиб юрган маданиятчилар нега бундай дадил чиқиш қилгани бошида сал ҳайратлантирди. Аммо "Манавият экспертизаси" масаласи кўтарилгач, бунинг устига, Назарбековнинг аксил анъанавий мунозарасини кўриб, баъзи нарсаларни тушунгандай бўлдим: бу поезд рельсини бошқа йўлга солишга ўхшайди, гўё. @platformauzb
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily