Ўзбекистон ЕОИИ да кузатувчи мақомида қолади
Узоқ йиллардан буён ЕОИИ га "ўтдик-ўтмадик" бўлиб келаётган масаламиз нима бўлиши мумкин? Сезиб турибмизки, "марказий куч" бизни айни иттифоқнинг тўлақонли аъзоси бўлишимизни наинки истайди, балки барча таъсир пишангларини ишга солиб бўлсада бунга ундайди. Аммо менинг ўйлашимча, Ўзбекистон томони бунинг оқибатларини аллақачон чамалаб чиққан ва позиция ҳам шунга қараб бўлиши мумкин.
Шу йилнинг 18 октябрида Тошкентда ўтказилган Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги очилишида собиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов айни иттифоққа нисбатан Ўзбекистон томонининг муносабатини ифодалаб шундай
деган эди: «Мен Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш имкониятларини ўрганиш бўйича парламент комиссияси раҳбариман. Биз ушбу ташкилотнинг мингдан ортиқ турли ҳужжатларини синчиклаб ўрганиб чиқдик ва бугун шундай хулосага келдик — Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини сақлаб қолишдан манфаатдор».
Саидов бу гапни айтганда расмий мавқега эга, қолаверса, ниҳоятда эҳтиёткор сиёсатчи эканлигини ҳисобга олсак, нафақат, катта доираларимизда, балки хос сиёсий ҳужраларда ҳам бу борада аниқ бир тўхтамга келинган: Ўзбекистон ЕОИИ да кузатувчи мақомида қолади.
@platformauzb