Масъуд
Масъуд сўзи арабчадан олинган, аслиятда
бахтли, саодатли маъноларини билдиради. Ўзбек тилида икки хил тарзда қўлланади.
1. Китобий тилда
бахтли, саодатли маъносида:
Эсини танигандан бошлаб онаси билан кечирган замонлар масъуд, лекин қайтарилмас бир туш каби Йўлчининг кўз олдидан бир-бир ўтади.
Ойбек, Танланган асарлар.
Кампир иягига ҳассасини тираб, ўша масъуд ва машъум тунлар оғушида сингиб кетди.
С. Аҳмад, Ўйлар.
2. Эркаклар исми сифатида. Бунда ҳам
бахтли, саодатли маъносига эга:
Масъуджон қурилиш соҳасида ишлайди.
Масъудов, сиз биринчи бўлиб чиқиш қиласиз.
❗️ Исм сифатида ишлатилганда кўпинча Маъсуд деб талаффуз қилинади. Лекин ёзганда Масъуд ёзилиши керак. Маъсуд, Масуд деб ёзиш хатодир.
Изоҳли луғат асосида тайёрланди.
@oriftolib