View in Telegram
Биохилмахилликми ё биохилма-хиллик? Луғат, дарслик ва бошқа манбалардаги турфахилликлар одамни чалкаштиради, тушунмовчилик ва хатолар кўпайишига сабаб бўлади. Биохилмахиллик сўзини қандай ёзиш кераклиги ҳақидаги баҳс шу мақолани қоралашга туртки берди. Имло қоидаларига кўра, сўзнинг -ма, ба- ёрдамида бирлашган қисмлари чизиқча билан ёзилади: кўчама-кўча, уйма-уй, ранг-баранг, дам-бадам каби. Лекин мустақил ишлатилмайдиган қисм қатнашса, бундай сўзлар қўшиб ёзилади: рўбарў, дарбадар каби. 2013 йили нашр этилган имло луғатларида хилма-хил сўзи чизиқча билан, хилмахиллик сўзи эса чизиқчасиз, қўшиб ёзилган. Менимча ҳам, бу ёндашув тўғри. Нега? Хилма-хил сўзини чизиқча билан ёзиш керак, бу юқорида келтирилган қоидага айнан мос. Хилмахиллик сўзи эса сифатдан отга айланяпти ва битта тушунчани билдиряпти. Битта тушунчани битта сўз билан, чизиқчасиз ифодалаш мантиқан тўғри. У энди қўшимча ёрдамида боғланаётган такрор сўз эмас. Аммо масала шу билан ҳал бўлмайди. Ўйлантирадиган, чалкаштирадиган сабаблар бор. Имло луғатида хилмахиллик тарзида берилган сўз изоҳли луғатда хилма-хиллик шаклида ёзилган. Бунга ўхшаш бошқа мисолларни ҳам келтириш мумкин... Чалкаштирмайлик, сифат шаклида чизиқча билан ёзиляпти, отга айланганда ҳам чизиқча билан ёзилсин деган мулоҳазага ҳам кўнса бўлади. Муҳими, якдиллик, бир хил қоида, бир хил тартиб бўлсин. Шунга амал қилайлик. Биохилмахиллик сўзини эса ҳозирча ҳар ким ўз танлови бўйича ёзиб туради. Мен чизиқчасиз вариантни танлаган бўлардим. Хуллас, бу масалага нуқта қўйиш ўзини тилга масъул санайдиган ташкилот ва мутасаддиларга ҳавола. 👉 Тўлиқ ўқиш @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily