View in Telegram
Омикрон, “омикрон” ёки Omicron? Ҳозир коронавируснинг энг кенг тарқалаётган штамми мана шу – омикрон. У турли нашрларда турлича ёзиляпти. Аслида қандай ёзиш керак? Омикрон юнон алифбосининг 15-ҳарфи. Коронавируснинг олдинги штаммлари ҳам юнон алифбоси ҳарфлари билан номланган. Алфа, бета, гамма, делта, омикрон каби сўзлар бу ўринда коронавируснинг вариантини англатяпти. Шу сабабли уларни кичик ҳарфларда ва қўштирноқсиз, ҳеч қандай чизиқчасиз ёзиш керак. Штамлар имлоси навлар имлосига ўхшайди. Штамм атоқли от эмас, ёки сарлавҳа эмас. Илмий матнлардагина сўзни қўштирноқда ва бош ҳарфда бериш мумкин. Чунки бундай матнларнинг ўзига хос талаб ва асослари бор. Оммавий ахборот воситалари, телеграм каналлар ва оддий ёзишмаларда бу шаклда ёзмаган тўғри. Сўзни инглизча шаклда бериш ҳам хато эмас. Инглиз тили илмий жабҳада ҳам халқаро тил саналади. Коронавирус номини COVID-19 деб ёзганимиз каби штамм номини Omicron деб ҳам ёзса бўлади. Бу ўринда касалликнинг халқаро илмий номи бериляпти деб қабул қилинади. Бу сўз савдо белгиси, корхона ёки ташкилот номи бўлмагани учун уни аслидагидай бериш шарт эмас. Шу сабабли омикрон шаклида ёзиш тарафдориман. 📌 Демак: Omicron штамми, омикрон штамми Omicron-штамми, омикрон-штамми @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily