View in Telegram
Навлар номи қандай ёзилади? Савол: Қишлоқ хўжалиги экинлари, мева ва сабзавотларнинг навлари қандай ёзилади? Жавоб: Бу саволга манбаларда аниқ ечим йўқ. Лекин қоида яратиб олишимиз мумкин. Имло қоидаларининг “Кўчириш қоидалари” бўлимида келтирилган мисолда ғўза навлари бош ҳарфларда ва қўштирноқда берилган: “Андижон–9”, “Термиз–16”. Бу навларнинг номи жонли тилда ишлатилмайди ҳисоб, асосан илмий адабиётларда ва хос мавзудаги мақолаларда қўлланади. Ҳусайни, қора кишмиш, жоноқи каби навларни ҳам қўштирноқда ва катта ҳарф билан ёзиш керакми? Улар одатда кичик ҳарфда ёзилади-ку! Масалага мантиқан ва қиёс йўли билан ечим топамиз. Пунктуация қоидаларига кўра, маҳсулотларнинг шартли номлари қўштирноққа олинади: “Қорақум” конфети, “Пахта” торти, “Самарқанд” совиткичи, “Нексия” автомашинаси. Навлар эса маҳсулот эмас, маҳсулотнинг тури. Шу сабабли уни қўштирноққа олиш шарт эмас. Мен агар белгиларни ишлатмаслик имкони бўлса, фойдаланмасликни маъқул кўраман. Махсус адабиётларда ва мақолаларда навларнинг номини бош ҳарфда берган яхши. Бунда одатда номдан сўнг нав сўзи ишлатилади. Қолган ҳолатларда кичик ҳарфларда ёзиш керак. Қиёсланг: Субҳоний, қандак, исфарак, кўрсодиқ, руҳи жуванон, хурмои ўриклари халқимиз дастурхонига туҳфа этилди. Аҳоли томорқа хўжаликларида Субҳоний, Қандак, Исфарак, Кўрсодиқ, Руҳи Жуванон, Хурмои каби ўрик навлари етиштириш бўйича йўриқнома. Хилмахиллик ва чалкашликлар бўлмаслиги учун ягона тартиб ўрнатиш керак, дейилса, навларнинг номини кичик ҳарфларда ва қўштирноқсиз ёзиш вариантини таклиф қилган бўлардим. Пунктуация ва имло қоидалари янгиланганда бу ҳолатга ҳам аниқ-тиниқ ечим кўрсатиб ўтилиши керак. 👉 Тўлиқ ўқиш Сиз навлар номини қай тарзда ёзиш тарафдорисиз? Фикр ва далилларингизни изоҳларда қолдиринг. @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily