View in Telegram
Кобейджинг ва Гёте Бу икки сўзнинг нима алоқаси бор, демоқчимисиз? Астойдил ҳаракат қилган одам боғлиқлик топа олади 🙃. Сўровномада кўпчилик кобейжинг вариантини тўғри деб белгилабди. Лекин ундай эмас. Нега? Кобейджинг русча талаффуз варианти эмас. Рус тили алифбосида жўжа, жўра, жаҳон сўзларидаги ж товушини ифодаловчи ҳарф йўқ. Шунинг учун улар бу товушни дж ҳарф бирикмаси билан ифодалайди: Джурабек, Джордан, меджнун, колледж. Кобейджинг сўзи аслиятда ҳам д ва ж билан ёзилади: co-badging. Бунда d – д товушини, g эса – ж товушини билдиради. Демак, бу сўзни ўзбекчада кобейджинг деб берган тўғри. Биз бу сўзни барибир кобейджинг эмас, кобейжинг деб талаффуз қиламиз-ку, деган мулоҳаза ҳам бўлиши мумкин. Тўғри, шундай. Вақти келиб бу сўз луғатларга кобейжинг шаклида киритилса, шу тарзда ёзган маъқул. Лекин ҳозирча бу шаклни тўғри дея олмаймиз. Хўш, кобейджингнинг Гёте билан боғлиқлигига келсак. Охирги саксон йилда хорижий сўзларни рус тили орқали олганимиз учун Ҳейнени Гейне, Ҳаррини Гарри, Ҳолландияни Голландия, Ҳамбургни Гамбург, ҳидрони гидро, ҳибридни гибрид деб ўзлаштирдик. Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида сўзларни аслиятга мос ҳолда ёзишга киришилди. Лекин баъзи ўринларда хатолар ҳам кузатилди. Жумладан, Гётени Ҳёте деб ёзиш ҳозиргача учраб туради. Гёте немисчада Goethe деб ёзилади. Демак, ўзбекчада ҳам Гёте шаклида бериш керак. Г билан бошланувчи ҳар қандай исм аслиятда H билан ёзилган бўлавермайди. Ўзлашма сўзлар имлосини жорий этишда аслиятга бир қараб қўйиш керак. 👉 Тўлиқ ўқиш Янглиш ёзиш одат бўлиб қолган ёки одатга айланаётган яна шундай сўзларни биласизми? Изоҳларда қолдиринг. @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily