View in Telegram
#Тўғри_ёзибсизми? ҲЁТЕ ЭМАС, ГЁТЕ! Бир пайтлар нуфузли журналларимиздан бирида Ҳёте деган номни ўқиб ҳайрон бўлгандим. Мана, яна ҳурматли устозларимиздан бири Гётени Ҳёте деб “тақдим этяпти”. Тўғри, ҳанузгача русий қолиплар исканжасидаги тилимизда кўплаб хорижий исмлар “руслаштириб” берилади. Аслида, Гомер – Ҳомер, Геродот – Ҳеродот, Герман Гессе –Ҳерман Ҳессе, Генрих Гейне – Ҳайнрих Ҳайне, ҳатто Гегель Ҳегел эканини биламиз. Аммо Ҳётe қаердан келиб чиқди? Ахир немисларнинг ўзи ҳам Гёте дейишади. Чунки аслиятда шундай. Бир қарашда арзимасдай туюлади-ю… Назаримда, биз тарихий шахслар, машҳур кишилар, жой номларини русча қолиплар билан эмас, аслиятга кўра, жуда бўлмаса, ўз тилимизга мослаштириброқ ёзишимиз керак. Аммо бунда ҳам меъёрни унутмаслик лозим. КАМПИРНИНГ ДАРДИ ҒЎЗАДАМИ, ҒОЗАДА? Нотўғри: Кампирнинг дарди ғўзада. Тўғри: Кампирнинг дарди ғозада. Изоҳ: Аксарият ҳолда биринчи вариантдагидек нотўғри ишлатиладиган ушбу маталдаги ғоза эскирган сўз бўлгани учун, кўпчилик билмаса керак. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да ғоза сўзига “юзга суриладиган қизил рангли пардоз буюми; элик” дея таъриф берилган. “Навоий асарлари луғати”да ҳам шундай таърифни учратамиз. Демак, кампир ғўза билан эмас, ғоза билан андармон бўлиши (эҳтимол, барча аёлларга хос – ёшроқ ва чиройли кўриниш ҳавасида) мантиқан тўғри. Ушбу матал ҳар ким ўз ташвиши, истак-мақсади ҳақида ўйлайди, ҳамма ўз ғамини ейди, каби маъноларда ишлатилади. #Йўл_йўлакай #Тил_тақдири #Бу_ҳам_муҳим @Behzod_Fazliddin
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily