View in Telegram
Милодийми ё мелодий? #Сўраган_эдингиз Милодий сўзини мелодий шаклида хато ёзиш кўп учрайди. Милодий сўзининг ўзаги милод арабчадан олинган, аслиятда туғилиш деган маънони англатади. Ўзбек тилида икки хил маънода қўлланади: 1️⃣ Исо пайғамбарнинг туғилган куни. Милоддан бурун. Милоддан кейин. Асалари оиласини биринчи бўлиб милоддан илгари яшаган юнон файласуфи Арасту текширган. "Фан ва турмуш". 2️⃣ Милодий йил ҳисоби. Милоднинг бешинчи асри. Танга Ўзганда ҳижрий 397 йилда, милоднинг 1006-1007 йилларида зарб этилган. "Фан ва турмуш". Милодий сўзи милод сўзидан ясалган сифатдир. У милоддан бошланган йил ҳисобини англатиш учун ишлатилади: Милодий йил ҳисоби. Ҳижрийни милодийга айлантириш. Милодий 1494 йилнинг ёзи. 📌 Демак: Милод, милоддан олдинги, милоддан кейинги, милодий Мелод, мелоддан олдинги, мелоддан кейинги, мелодий @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily