View in Telegram
#Taqdir_bitiklari #No_233 #By_Nafisa_Malikova -чулкийим қани? Одина қизлар базмидан олдин биринчи кўйлагини кийиб бутун уйдан олиб қўйган чулкисини қидирди. -ҳа борақол энди сени оёғингга ким қарайди?-деди Зубайда хола базмга бормай уйда қолиб дам оламан деганди шовқинни эшитиб. -ҳеч қаёққа бормайман!-деди Одина тутоқиб-мен уларга кўрсатиб қўяман мени нарсаларимни тайёрламай тўйга кетишни! 🌺🌺🌺🌺🌺 Омина курсдош қизлари билан бир стол атрофида ўтираркан телефони жиринглади. -ало Оди! -ифлос! чулкийимни сен кийиб кетдингми?-деди Одина бақириб. Омина яхши эшитмаяпманми деб англамай ўрнидан турди. -қанақа чулки? -башаранг қурсин нега тегинасан?-деди Одина тўхтамай. -нималар деяпсан ўзингни бос! -йўқолиб кет ҳамманг тўй пўйингга бормайман! Омина гўшакни қўйиб қўйди.Бўлмаса ҳозир аниқ йиғлаб юборади.Сингил ҳам шунақа бўладими? Меҳмонларни кутиб олаётган Раънога Донохол шипшиди. -Одина тўйга бормайман деябди! Раънони юраги шувиллади.Шунча меҳмон орасида бу қизни қилаётган қилиғини..эсон омон эрга берсин ҳабар ҳам олмайди ҳали. -сиз тез бориб олиб келинг илтимос шарманда бўлмайлик!-деди Раъно қайнсинглисига ялиниб. Ичкарида меҳмонлар тинмай соатига қараб қўяр,ташқарида Баҳром ҳам куёвжўралари билан Одинани келишини кутиб ўтирарди. 🌺🌺🌺🌺🌺 -амма айнан қаймоқранг бўлмаса бир қадам ҳам босмайман!-деди Одина ўжарлик билан. Донохол Темур билан бозорга чиқиб кетди. -ойи Баҳромга раҳмим келяпти!-деди Темур соат кечки 7да бутун бозорни кезиб чулки топа олмаган онасига қараб.Донохол ҳориб кулди -Аллоҳ асрасиней бунақа келиндан!
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily