View in Telegram
#Taqdir_bitiklari #No_232 #By_Nafisa_Malikova -янга жуда эски ҳовли экан!-деди Донохол қуда тарафникидан қайтиб. -ҳам қудангиз ўчоққа овқат қилаябди газ ҳам йўқ шекилли!-деди Ирода овсинини юзига синчиков боқиб.Раънони ичига ғулғула тушди. -йўғэ Улуғободдай жой наҳот гази бўлмаса? -ўзи суриштирувдингизми янга? Қишлоқ жойку тушаётган жойи-деди Зуҳра Одинага ичи ачиб.Раънони ғаши келди.Булар олдин Раънога ҳавас қилувдимики энди ҳавас қилишса..кўролмасликдан айтишаябди аниқ.Қачондан менга жони ачиб қолди буларни? Раъно шундай ўйлар билан сир бой бермай жилмайди. -ҳа энди ўзимизам жа шахарлик эмасмизку! Бундай пайтда Зебохон келинни ясатилган уйига кириб завқ билан хонани томоша қила бошлади.Эски Россия пайтидан қолиб кетган уйига бу жиҳозлар ўзгача кўрк берганди. -аниқ пули кўп буларни! Баҳромам маладес кимга уйланишни билади..-деди кўнгли тўлиб. Баҳром пахта ёғига бўлган овқатни берилиб нон ботириб еяркан қорни тўйгач дуо ҳам қилмай шу ерни ўзида чўзилганча уйқуга кетди. 🌺🌺🌺🌺🌺 -Шамшод ўғлим нега ўйчансан? Муқаддам учрашувдан қайтиб юзи ўйчан бўлиб юрган ўғлидан ҳол сўради. -ҳеч ойи! Дадам қани?-деди Шамшод онасига сездирмасликка уруниб. -даданг ишхонадан ҳали қайтмади! Шамшод онасининг табиий ҳамда самимий юзига боқиб бир зум Оминани ўйлади.Қизиқ қиз ҳам онасидек чаққон ва пазанда эканми? Муқаддам ая тўй чўзилиши ҳам яхшиликка олиб келмаслигини тушуниб ўғлини кўнглига қўл солди. -ўғлим биринчи курсни битиришини кутмай келин қилаверсакчи?
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily