#Синов #No_177#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА -Самир қара сен севган ўйинчоқлар...
Тайфур онаси берган ўйинчоқни завқ билан ўйнай бошлади.
-қаранг қанақа зўр ўйинчоқ!
Аёл эса ҳурсандлигидан куларди.
-қиз ўртоғингга ҳам айт Самир ўйнасин!
Тайфур менга умидвор қаради.
-кел сен ҳам...
Кўз ёшларимни артиб секин яқинлашдим.
-бунча чиройли қиз бўлмаса..ҳали катта бўлсин Самирим шундай гўзал келин оламан..
Тайфур онасини яна бир бор қучди.
-албатта,сиз айтган қизга уйланаман.
Буни кузатиш оғриқли эди.Беихтиёр онам ёдимга келди.Ундан ҳафа бўлганимни эслаб ўзимдан ранжидим.Бечора онам ҳам мени ўйлаб шу ерларга жўнатди.Ҳар кун мен учун дуо қилади..ҳар кун мендан ҳавотир олиб қўнғироқ қилади.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺Уйдан нарида иккимиз ҳам жим ўрмонга тикилдик.
-ухлаб қолгунларича тепасида ўтирдингми?
Тайфур оғир ютунди.
-кечир сени ҳам кайфиятингни буздимми?
-йўқ,сендан ҳурсанд бўлдим,соғ онасини қадрига етмаётганлар қанча..масалан мен!
У менга ҳайрон қаради.
-нега?
-мен ўйласам сендек меҳрибон фарзанд эмас эканман..
У самимий жилмайди.
-бу ерга келишим дадамга ёқмайди..лекин онам мени Самир билан адаштириб тинчланишларидан ҳурсандман.
-сени..-дедим сал иккиланиб-эсламайдиларми?
Тайфур нигоҳини олиб қочди.