#Синов #No_181#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА Россия ҳақида ўша профил эгаси айтган гаплар рост бўлса Москвада қор ноябрни охирларига қолмай ёғиши керак.Ҳаво кундан-кун совуб борарди.Рус қизларига ўхшаб қолгандим..бошимда қалин шапка,шарф.Мисоли қутб айиғи бўлиб кетдим.Ҳар кун қатнаш ҳам осон эмас эди.Достон мени кўриб кулди.
-ҳоҳлайсанми яна устингга бирон нима ёпаман!
-кулма..ахир ҳаво совуқ!
-албатта ялмоғиз бу ер Москва!
Шарфимни қаттиқроқ ўрадим.
-Кашшей!
-ялмоғиз!-деди у ҳам жилмайиб.
-яна иккингизми?-деди Юля опа ичкарига кириб иккимизга қараркан-тез Мура..эртага Тайфурни имтиҳони бор бугун кун бўйи тайёрлайсан..
-ялмоғиз оми бўладику?
Достонга ўқрайдим.
-Юля опа шунга келин олсангиз мени мотам маросимига чақиринг! Келинга сабр тилаб кетаман...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺Тайфурни уйғонган дейишганга ичимда кулдим.Демак сен ҳам имтиҳондан қўрқасан..
Хонасига кирганимда у оппоқ мушукни эркалаб ўтирарди.
-вой! Буни қаердан олдинг?-дедим юнги майин мушук эътиборимни тортиб.Тайфур менга қаради.
-теачер ўқувчинг билан саломлашсанг бўлармиди?
Эътибор бермай мушукни қўлга олмоқчи бўлсам у Тайфурни пинжига тиқилди.
-уни қўрқитдинг!-деди Тайфур мушукни эркалаб.
-нега? Ахир юзим меҳрлику?
Тайфур кулди.
-теачер жуда ҳам ўзингни яхши кўрасан..
-хўп мушукни менга берда дафтар китобни оч!
Тайфур ўрнидан турди.
-бунча юзларинг қизариб кетган?
Юзимни ушладим.
-кўча шу қадар совуқкии..
У менга термулиб қолди сўнг нигоҳларини олиб қочди.
-имтиҳондан ўтмасам сени ҳайдашаркан!
Кулдим
-яхшику мендан қутуласан! Ҳеч ким сени мажбурлаб ўқитмайди..
Тайфур бир зум нимадир дейишга оғиз жуфтлади.