View in Telegram
#Синов #No_180 #МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА -Официантни сен урдингми?-деди Тайфур Салимга афсус билан қараб. -уни вазифаси хизмат кўрсатиш эди,пул оладими хизмат қилсин. Салим шунақа деб кўзи кўкарган официантга беписанд боқди.Официант йигит Оғабек ва Тайфурга боқиб бошини эгиб кечирим сўради. -кейинги сафар қайтарилмайди хўжайин! Илтимос кечиринг,мени ишдан ҳайдаманг! -кечирим сўрайдиган одам сиз эмас у! Тайфур шундай дея Салимга яқин келди. -Инсоннинг қадри унинг ички дунёсида, ахлоқида ва бошқаларга бўлган ҳурматида намоён бўлади. Ҳар бир инсоннинг ҳаётдаги ўрни, унинг ишларида, ниятларида ва инсонларга нисбатан ёндашувида ифодаланади. Инсоннинг ҳақиқий қадри, ташқи кўринишидан эмас, балки унинг юраги, нияти ва дунёни яхшилашга бўлган интилишида ётади. Қадрият, нафақат ўзини англаш, балки бошқалар билан ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат орқали ҳам шаклланади.Официант инсонларга хизмат кўрсатади..ҳайвонларга эмас! Салимни юз ифодаси ўзгарди. -ким ҳайвон? Тайфурни ёқасидан олмоқчи эди Тайфур уни бир уринишда ерга йиқитди. Оғабек ўғлини ўзини тутишига қойил қолган бўлса ҳам сир бой бермади.Официантга кетавер дея ўғлига қаради. -Тайфур менимча етарли! Кетаверсин.. Тайфур ерга қулаган Салимга секин ўтириб ёнидан пул чиқардида берди. -бу сени тўлаган пулинг! Бошқа йўлимдан чиқма.. Шундай дея ўрнидан туриб дадасини ортидан юрди.Ерда ётган Салим асабий ўрнидан туриб пулларга қаради. -ўзича бойвачча! Лекин кучи кўп экан-дея кетини ушлаб юзи буришди-ёмон тегди..
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily