View in Telegram
#ISKANJA #By_Nafisa_Malikova #No_1 Ҳаётда шундай исканжалар борки ундан қутулмоқ мушкул... Моҳинур ҳилпираб турган дарпардани секин ёпаркан иш вақти тугаганини сезди...ҳадемай Абрам акаси ҳам келиб қолади...нега бу эркакка бу қадар кўнгил қўйди ўзи ҳам ҳайрон кўриниши деса ишхонасида унданда келишган йигитлар кўп...аммо нимадир...ўша нимадир уни бу йигитга боғлаб қўйди...тарбиясига зид ишлар қилишгача боряпти мана уни деб...апил тапил нарсаларини йиғаркан сумкасидан атирини чиқариб сепиб олди...ойначага қараб кўринишига кўнгли тўлгач оҳиста майда қадамлар билан зинадан пастлади... Кутганидек қоп қора машинада сигаретини тутатганча уни кутиб ўтирган Абрам акаси жилмайди... -ҳар доимгидек гўзалсиз! Моҳинур дилбарлик билан секин машинага ўтираркан нозик қўлларини бақувват қўллар сиқди... -сизни жуда ҳам кўргим келди... Моҳинур тобора қатъияти сўнаётганини сезди...бу йигит унинг бор эс ҳушини ўғирлаб олаётгандек эди... Уйга кузатиб қўяркан йигит мамнун жилмайди... -ҳадемай никоҳдан ўтамиз...ҳотиним.ажримга рози бўлди! Моҳинур истаб истамай жилмайди...начора бу тақдирни ўзи танлади...онаси нима деркин...нимаям десин икковгинаси турса дадаси оламдан ўтиб кетган...йигит билан хайрлашиб уйга кираркан оёқ кийимини ечмасдан қўнғироқ бўлди...бегона рақам...одатда бундай рақамларни кўтармасди...аммо қўллар беихтиёр яшил тугмага кетди...уёқдан аёл кишининг йиғи тўла овози келди... -биламан сен ўша бўлсанг керак...ҳоҳласам сочингни юлиб маҳаллангга шарманда қилсам бўларди аммо мен тарбия кўрган аёлман..лекин мана шу норасидаларим ҳаққи илоҳим қиз кўргуну қилган ишинг 100 баравар бўлиб қайтмаса у дунёю бу дунё рози эмасман... Дахшатли қарғишдан гарангсиб қолдим...уёқдаги овоз ўчди...гўё мени Аллоҳ ҳукмига қолдириб ўзи эса абадий зулматга шўнғиб кетгандек....
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily