View in Telegram
NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI
#Taqdir_bitiklari #No_181 #By_Nafisa_Malikova -ойи Элнурга ўзингиз айтмасангиз бўлмайди! Энақизни чеҳраси тундлашди -мен сенга неча марта айтдим бошини боғлаб қўй деб! Синашта кўзингни олдида катта бўлди Раънога ўхшамайди Омина.. -биламан ойи доим айтардим келин қиламан деб! Янгам нуқул акангиз синглим билан қуда бўлмайман қариндошку деб айтади деб алдайди кошки акамни билмасам! -Раъно ким бўпти? Қиз Элнурники ҳоҳлаганига беради..-деди Энақиз чойни хўплаб. -Ирода шатмоғинг чиқмай сал сочиқларни ювиб қўйсанг бўлмайдими?-деди Донохол хонага иссиқ шўрва киритган Иродага заҳрини сочиб. Иродани қоши чимирилди -вақт бўлмаяпти! -ойи ўзи тез тез иссиқ овқат ичиб турибсизми?-деди Донохол Иродага ёмон қараб қўйиб. -келин олсанг кўрасан ҳали ўғлинг ёқади ўзинг ёқмайсан!-деди Энақиз иссиқ шўрвага нонни тўғраб. Ирода тортишгиси келмай онасини қўй ҳали шу қайнопаларинг келин олсин сен азиз бўласан ҳали деган гапини эслаб ўзини босди. -келиним чизган чизиғимдан чиқмайдиган бўлади!-деди Донохол онасига қатиқни нари суриб.
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
-Омина бечора йигит қолиб кетди гаплашиб олмадингизда?-деди дугонаси машина юргач. Ҳайдовчи ойнадан бир кўз ташлаб қўйиб -Шу йигит сизга совчи қўйдими?-деди қизиқиб. Омина ялт этиб қаради -сиз уни танийсизми? -албатта танийман! Дадаси доктор! Онаси ҳамшира..жуда яхши оила мен ҳам улар билан бирга ишлайман.. Оминани хаёллари чувалашиб кетди..у турмуш қурса ҳам фақат зиёли хонадонга боришни истарди ўзиникидек оилага эмас! Шамшодни юз қиёфасини яна бир бор кўз олдига келтириб зиёлиларга ҳос маданиятни сезди..шу пайт қўл телефони жиринглади -ало Темур!-деди ҳайрон бўлиб -Амине қаердасан? Темурни доимгидек хазиломуз овози эшитилди.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start