View in Telegram
2025 йилдаги @SukutSaqlama'нинг илк тадбирига таклиф қиламиз! Ҳурматли обуначилар, янги йилни ўзбек тилидаги феминистик адабиётнинг келажаги ҳақида суҳбат билан бошлаймиз. Ўзбекистонга бундай адабиёт зарурми? Бу китобларга талаб қанчалик катта? Муаллифлар ва нашриётлар қандай муаммоларга дуч келади? Улар мавзулар ёки асарларни қандай танлайди? Муҳокама ўзбек тилида ўтади, шунингдек, айрим китобларнинг нусхаларини сотиб олишингиз мумкин. Сизни бу мавзуда иш олиб бораётган маҳаллий муаллифлар, нашриёт раҳбарлари ва таржимонлар билан қизиқарли учрашув кутади: 🔸 Соҳибжамол Каттаева@factor_books нашриёти раҳбари, бир қатор китобхонлик лойиҳалари асосчиси. Нашриётда 40 дан ортиқ китоб чоп этилган бўлиб, бадиий адабиёт билан бирга илмий-оммабоп китоблар ҳам нашр этилмоқда. Бу йўналишдаги китоблар орасида Кэролайн Криадо Переснинг “Кўринмас аёллар” асари ўзининг долзарблиги ва мазмунан бойлиги билан ажралиб туради. 🔸 Нодирабегим Иброҳимова (@mittihaqiqatlar) — ёзувчи ва таржимон, “Ёнингдаги бахт”, “Жодугар ёхуд минг йиллик ҳаёт” каби асарлар муаллифи. У Мопассан, О Генри, Чехов, Ҳерберт Уэлс, Роалд Дал ва Виржиния Вульф каби ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 2017 йилда Ёшлар иттифоқининг “Йилнинг энг яхши ёш ижодкори” мукофотига ва 2018 йилда таржима танловида 1-ўринни қўлга киритган. 2021 йилда Ёзувчилар уюшмасининг рағбатлантирувчи мукофоти билан тақдирланган. Ҳозирда у Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва докторант ҳисобланади. 🔸 Тилланисо Нурёғди (@TillanisoEN) — 3 та шеърий ва 2 та насрий асар муаллифи. Унинг “Дилхат”, “Оловранг туғён”, “Қон” каби шеърий, ҳамда “Сунбула” ва “Шакл” номли насрий асарлари чоп этилган. 2021 йилда “Таҳсин” ёшлар мукофоти билан тақдирланган. 59-Венеция Биенналесида Ўзбекистон Миллий павильонининг очилиш маросимида шеърий чиқиш, шунингдек, Германиянинг Кассел шаҳрида ўтказилган “Documenta 15” кўргазмасида Марказий Осиё аёл руҳиятининг турли жиҳатларини ифода этувчи шеърий перформанс, эссе ва Марказий Осиё мифологияси ҳақидаги маърузаси билан қатнашган. Қачон: 2025 йил 11 январь, соат 17:00 Қаерда: 139 Documentary Center галереяси, Тарас Шевченко кўчаси, 8 (мўлжал — Патрики қаҳвахонаси) Кириш: 50 000 сўм. Амалдаги талабалик ёки нафақахўрлик гувоҳномаси тақдим этилса — 25 000 сўм. Ногиронлиги бўлган шахслар учун амалдаги гувоҳнома тақдим этилса — бепул. ОАВ вакил(а)лари учун гувоҳнома тақдим этилганда кириш — бепул. 18+ #SukutSaqlama
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily