🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭
🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра
ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
INSTAGRAM: @milliy.teatr
FACEBOOK: MILLIY TEATR
YOUTUBE: MILLIY TEATR
Бобур - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов (катта авлод) Бобур - Дониёр Насриддинов (ўрта авлод) Бобур - Суҳроб Исомов (кичик авлод) Қосимбек - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов Қутлуғ Нигорхоним - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова Хонзодабегим - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева Фазлиддин - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев Ойшабегим - Маҳлиё Асқаралиева Шайбонийхон - Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожиакбар Комилов Моҳимбегим - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова Ҳумоюн - Бахтиёр Юсупов Тоҳирбек - Феруз Бурҳонов Хўжа Абдулло - Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов Аҳмад Танбал - Авазхўжа Қодиров Зуҳрабегим - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова Маҳмудхон - Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Мўминов Мансур бахши - Шарофиддин Музропов Дарвеш гов - Аброр Сайназаров Байда - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳфуза Боботуллаева
Бир донишманд одамни ҳамманинг олдида ҳақорат қилдилар: – Сен динсизсан! Сен ароқхўрсан! Ҳатто, ўғри ҳам бўлишинг мумкин!
Донишманд эса бунга жавобан шунчаки жилмайиб қўйди. Бу ҳолатни кузатиб турган чиройли кийинган бир йигит сўради: – Қандай қилиб бундай ҳақоратларга чидаб турибсиз? Ўрнингизда мен бўлганимда, уларни адабини бериб қўйган бўлардим.
Донишманд чанг босган омборхонага кириб, шам ёқди ва сандиқни кавлаб, йиртиқ, ифлос ва эски бир халат топди. У халатни йигитнинг елкасига ташлаб, деди: – Қара, бу сенга мос.
Йигит халатдан жирканиб: – Нега мен бундай ифлос, эски кийимни кийишим керак? Кийимларим қанчалик тартибли ва тозалигини кўрмаяпсизми? Ростдан ҳам ақлдан озгансиз шекилли! -деди ва жаҳл билан халатни устидан олиб ташлади.
– Эътибор бер, – деди донишманд, – нега эски халатни кийишни хоҳламадинг? Худди шундай, мен ҳам ўша одам айтган ифлос сўзларни ўзимга олишни истамадим. Агар ҳақоратларни бошқа одамлар сенинг устингга ташлаётган эски халат деб билсанг, улардан жаҳлинг ҳам чиқмайди, хафа ҳам бўлмайсан.