🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭
🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра
ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
INSTAGRAM: @milliy.teatr
FACEBOOK: MILLIY TEATR
YOUTUBE: MILLIY TEATR
Отабек - Феруз Бурҳонов Кумуш - Шаҳло Темирова Зайнаб - Саида Мадумарова Юсуфбек ҳожи - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов Ўзбекойим - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Иброҳимбекова Мирзакарим қутидор - Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожиакбар Комилов Офтобойим - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова Ҳасанали - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов Ҳомидбой - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов Жаннат - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова Содиқбой - Шерзод Абдувалиев Мутал - Даврон Каримов Раҳмат - Ҳамза Ҳасанов Табиб - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов Тўйбека - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова
Бир кекса киши шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлисида яшарди. Бир куни олдига эшик қоқиб бир бегона киши келди. Қария келган одамдан ким эканлигини, нимага келганини сўради. Ҳалиги киши эса юзида табассум билан: – Қўшничилик учун келдим, – деди. – Сиз шу яқин атрофда яшайсизми? – Йўқ, мен шаҳарнинг нариги четида яшайман. – Унда бу атрофдан ер сотиб олиб кўчиб келмоқчимисиз? – Йўқ, отахон. Бугун мен қабристондан ўзимга қабр ери сотиб олдим. Сўрасам, менинг қабр ерим олдидаги ерни сиз сотиб олибсиз. У ерда маҳшарга қадар қўшни бўларканмиз. Шунинг учун ҳозирдан сиз билан танишай, деб келдим.
Бир кун олдин дўстим билан метрода кўришишга келишиб хайрлашгандик. Ўша соатда етиб келдим. Бир соат кутдим – йўқ, икки соат кутдим – йўқ, уч соат кутдим... асабларим чидамади, уйига қараб йўл олдим. "Доим шунақа қилади", деб ўйладим ичимда. Уни ҳурмат қилганим сайин ўзидан кетяпти. Унинг вақти вақт-у, бизники пўчоқ экан-да. Бундай олганда бир пуллик одаму яна қадрини оширганига ўлайми? Э-э, юзига роса сўкаман ҳозир, нима бўлса бўлсин. Битта ўртоқ кам..."
Жаҳл билан эшикни очдим. Биринчи кўзим тушган одам маҳалланинг мурдашўйи эди. Ювиб бўлишибди. Дўстгинамнинг жанозасини ўқиб уйга қайтдим.
P/S.: Одамлар ҳақида уларнинг қалбларини, ҳолатларини билмай туриб, ёмон гумон қилманг. Ёмон гумон қалбнинг ғийбати саналади.
Директор – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов Эухения – Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева Бальбао – Ўзбекистон халқ артисти Рихсивой Авазов Марта – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова
Аёл билан ўчакишган, аёл билан пачакилашган, аёл билан тенглашган, аёлдан аламини олган, аёлга кучи етган эркак – энг тубан эркак. Оилада ўғил фарзанд туғилди – жамиятга бир эркак қўшилди, дегани эмас. Ўғил – ўғил бола қилиб тарбиялансагина, чин йигитлар сафи кенгаяди.