View in Telegram
#Митти_ҳикоя Бир донишманд одамни ҳамманинг олдида ҳақорат қилдилар: – Сен динсизсан! Сен ароқхўрсан! Ҳатто, ўғри ҳам бўлишинг мумкин! Донишманд эса бунга жавобан шунчаки жилмайиб қўйди. Бу ҳолатни кузатиб турган чиройли кийинган бир йигит сўради: – Қандай қилиб бундай ҳақоратларга чидаб турибсиз? Ўрнингизда мен бўлганимда, уларни адабини бериб қўйган бўлардим. Донишманд йигитга деди: – Агар менинг сиримни билишни хоҳласанг, орқамдан юр. Донишманд чанг босган омборхонага кириб, шам ёқди ва сандиқни кавлаб, йиртиқ, ифлос ва эски бир халат топди. У халатни йигитнинг елкасига ташлаб, деди: – Қара, бу сенга мос. Йигит халатдан жирканиб: – Нега мен бундай ифлос, эски кийимни кийишим керак? Кийимларим қанчалик тартибли ва тозалигини кўрмаяпсизми? Ростдан ҳам ақлдан озгансиз шекилли! -деди ва жаҳл билан халатни устидан олиб ташлади. – Эътибор бер, – деди донишманд, – нега эски халатни кийишни хоҳламадинг? Худди шундай, мен ҳам ўша одам айтган ифлос сўзларни ўзимга олишни истамадим. Агар ҳақоратларни бошқа одамлар сенинг устингга ташлаётган эски халат деб билсанг, улардан жаҳлинг ҳам чиқмайди, хафа ҳам бўлмайсан. @milliyteatr
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily