View in Telegram
Бугун “Жонли аудиокитоб” лойиҳамиз доирасида “Уста ва Маргарита” романининг 2-бобини ўқидик. Унда 2000 йил ортга қайтиб, милоддан аввалги воқеаларга назар ташладик: қонхўр ва халқ нафратига учраган амалдор, Римнинг Иудеядаги бошқарувчи прокуратори Понтий Пилат ҳузурига Иешуа (Исо Масиҳ) ни жиноятчи сифатида олиб келишди.  Аввалига романдаги сюжетлар бир-бирига боғлиқ эмасдек туюлса-да, Булгаков бобларни моҳирона тарзда ибора ва ишоралар ёрдамида боғлайди ва чуқурроқ моҳиятни очиб беради. Мазкур ибораларга эътибор берсангиз боблараро узвийликни осон илғаб оласиз. Ибораларнинг бир нечтаси адабиётга машҳур иборалар сифатида кирган ва баъзан кундалик ҳаётда маъжозий маънолар яратиш учун ишлатади. Улардан энг машҳури бўлмиш “Қўлёзмалар ёнмайди” иборасига келгусида батафсил тўхталаман. 1-бобдан эса Воланднинг қуйидаги гапларини эсланг: “Шунинг учунки, — деб жавоб қайтара бошлади ажнабий меҳмон ва сузук кўзларини осмонга қаратди, — ҳадемай оқшомги салқин тушишини ҳис қилган қора қалдирғочлар фазода товушсиз “виз-виз” учадилар, Аннушка писта мойи сотиб олди, сотиб олдигина эмас, уни тўкиб ҳам бўлди. Демак, мажлис бўлмайди.” 2-бобда қалдирғочлар “виз-виз” учадилар, эртага ўқийдиган 3-бобимизда эса Воланд “Аннушка писта мойини тўкиб бўлди” дея нимани назарда тутгани аён бўлади.  Постни бошқалар билан бўлишиб юборсангиз, биз билан мутолаа қилувчилар сафи кенгаяди. Комментлар учун: Youtube Эртага жонли эфирда қайта учрашгунча! 👏 👉@madnifique👈
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily