“Аннушка мойни тўкиб бўлди”“Уста ва Маргарита” нинг 3-4-бобларини тинглаб улгурганлар Михаил Булгаковнинг ушбу машҳур ибораси нимани англатишини тушуниб етишгандир. Тинглаб улгурмаганлар учун бобларни бўлишяпман.
“
Аннушка мойни тўкиб бўлди” каби иборалар қандайдир фалсафий, чуқур тушунчаларни содда ва тушунарли тарзда етказиб бериши сабабли халқ оғзига тушади ҳамда шу вақтнинг ўзида қатор маъноларни ўз ичига олади. Дейлик, “12 стул” ва “Олтин бузоқ” асарлари муаллифлари Ильф ва Петровда
“Авом учун оғу неча пулдан?”, шоир Уолт Уитменда
“О, капитан, менинг капитаним”, Жорж Оруэллда
“Катта оға сени кузатмоқда”, Шекспирда
“Тирик қолмоқ ё ўлмоқ, шудир масала!”, мифологияда “
Пандора қутиси очилди” ва бошқалар.
“Аннушка мойни тўкиб бўлди” нинг маънолари: 1) Бир қилинган ҳаракат энди тўхтатиб ёки ортга қайтариб бўлмас воқеалар занжирини бошлаб бергани; 2) Тақдирдан қочиб бўлмаслиги; 3) Бахтсиз ҳодисаларнинг муқаддимаси.
Булгаковнинг бошқа асарларида ҳам Аннушка исми бу маънода учраб туради. Нега айнан Аннушка десангиз, айтишларича, Булгаковнинг Аннушка исмли жанжалкаш қўшниси бўлган ва ҳаттоки баъзан Булгаков ухлаётган пайтда идишларни даҳлизда зиналарга уриб ўтиб, уйғотиб ҳам юборган. Шунинг учун, қўшниларингизни безовта қилаётганингизда, аввал орасида Булгаков каби исмингизни тарихга абадий муҳрлаб кетадиган ёзувчи йўқлигига амин бўлинг ))
Лекин, шунча бет ўқидик, Уста ва Маргарита ўзи қани, дерсиз? Жавоб, балки, Бездомнийни куч билан ақлдан озди дея жўнатишган ғайриоддий жойдадир…
Эртага жонли эфирда қайта учрашгунча!
👏👉@madnifique👈