Иқлимшунос деҳқонлар ва метеорологлар ўртасида доимий алоқа ўрнатишга чақирди
Фермерларга об-ҳаво прогнозлари борасида қанча эртароқ ва қанча чуқурроқ маълумотлар тақдим этилса, шунча яхши. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Kun.uz студиясидаги суҳбатда бу борада тизимли механизм ташкил этиш зарурлигини айтди.
Трамп ва нефт: АҚШнинг янги президенти «энергетик устунлик»ка қандай эришмоқчи?
Доналд Трамп АҚШни дунёнинг етакчи энергетик давлатларидан бирига айлантиришни ва фақатгина Америкада эмас, балки бутун дунёда ҳам арзон нефт ва суюлтирилган газ билан таъминлашни ваъда қилмоқда. Бу ишларнинг барчаси Жо Байденнинг «яшил» сиёсатига қасддан қаршилик қилиш мақсадини кўзлаган.
“Инглиз тили катта имкониятлар эшигини очишини эрта тушунганман” - Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютган фарғоналик йигит ҳикояси
Олтиариқлик 17 ёшли Азизбек Зайлобиддинов ҳозир Тошкент халқаро Вестминстер университети қошидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси. IELTS'дан 8, SAT имтиҳонидан 1520 балл олган. 2024 йилда дунёнинг нуфузли олийгоҳларидан бири Ҳарвард университетига 100 фоизлик грантни қўлга киритди. У Kun.uz билан суҳбатда топ университетга киришнинг уддасидан қандай чиққани ҳақида сўзлаб берди.
Трамп Американи яна Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан, шунингдек, иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувидан олиб чиқмоқда. У имзолаган бошқа бир ҳужжат билан, АҚШнинг бошқа мамлакатларга ёрдам кўрсатиш дастурлари 90 кунга тўхтатилди. Kun.uz мухбири сиёсий таҳлилчилардан Доналд Трампнинг бу қарорлари ортида турган мотивлар ҳақида сўради.
2030 йилгача камида 100 та «Янги Ўзбекистон» массиви қурилади
2025 йилда «Янги Ўзбекистон» массивлари инфратузилмаси учун 1,2 триллион сўм берилади. Янги массивлар учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади.
“Ўзбекистонда 2,5 млндан ортиқ аҳоли нос истеъмол қилади, улар орасида болалар ҳам бор” — экспертлар
Ўзбекистонда электрон сигаретларни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётган бир пайтда, мамлакатда анча оммабоп бўлган нос маҳсулотига нисбатан ҳамон ечим топилмаган. Экспертларнинг баҳолашича, нос истеъмол қилувчилар сони 2,5 миллион кишига яқин, уларнинг орасида ёш болалар ҳам бор.
Танзила Норбоева 2025 йилда мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари белгиланганини маълум қилди. Сенат раисига кўра, белгиланган ҳар бир мақсад ва вазифа Глобал Барқарор ривожланиш мақсадлари билан ҳамоҳанг.
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Дунёдаги энг баланд Жамолунгма чўққисига ҳар йили 600-700 нафар одам кўтарилади. Уларнинг ўртача 40 фоизи алпинистлар, қолгани уларга ёрдам берадиган маҳаллий аҳоли ҳисобланади. Аслида чўққига чиқиш учун Непалга кўп одам боради. Уларнинг аксарияти қийин шароитда чўққига чиқа олмайди ёки йўлларда ҳалок бўлади.
“Чорсу”да 4 минг, “Фарҳод”да 10 минг – картошка нархлари қандай тебраняпти?
Бозор ва савдо дўконларида картошка нархлари бир ой олдинга нисбатан сезиларли ошган. Тури ва етиштирилган мамлакатига қараб 7 мингдан 10 минг сўмгача сотилмоқда. Kun.uz мухбири пойтахтда картошка нарх-навосини ўрганиш чоғида “Фарҳод” бозоридан чиқиб “Чорсу”га етиб келгунича ярмаркадаги 7 минг сўмлик картошка 4 минг сўмга “арзонлаб” қолганининг гувоҳи бўлди.
Машҳур ошхона брендларини шантаж қилиб, пул ундиришда гумонланаётган 3 киши қўлга олинди
Telegramʼдаги «Nazorat Uz» каналини юритувчилар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркордан реклама учун 200 миллион сўмдан ортиқ пул талаб қилган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан жиноят иши очилгани ҳамда 3 киши қўлга олинганини маълум қилди.