View in Telegram
* Каримберди Тўрамурод китобларини ўқиб Самарқандлик ижодкор биродаримиз Каримберди Ҳожи оға "Бу олис ўн саккиз ёшимда эди" номли китоби тақдимотига таклиф қилганларида, "Худо пошшо! Насиб қилса албатта борамиз." ~ дея ният қилган эдик. Алҳамдулиллаҳ, фаришталар омин деган экан, ўзи етказди! Бир кун аввал Самарқандлик курсдошлар билан учрашдик. Эртасига тақдимот ўтказиладиган манзил, яъни Самарқанд вилояти театрига курсдошларим кузатиб қўйишди. Бизга Каримберди оғанинг ўғиллари Шерали ва ҳожи оғанинг ўзлари пешвоз чиқишди. Бироздан кейин рафиқалари Собира опа, қизлари ва келинлари билан дийдорлашдик. Шунингдек элнинг севимли ҳофизига айланган раҳматли ҳофизимиз Фурқат Мирзаевнинг рафиқалари ва икки паҳловон ўғиллари билан бағирлашиш насиб этди. Тақдимот шу қадар ажойиб ўтдики, бу ҳақида алоҳида ёзмасам кўнгил тўлмайди. Бугун эса Каримберди ҳожи оғанинг китоблари хусусида тўхталмоқчиман. КУЙДИМ Ҳожи оғанинг "Дилхирож" номли китобини театрдаги китоб савдосидан сотиб олдим. "Бу олис ўн саккиз ёшимда эди"ни эса эртаси куни, мени кузатишаётганда шоирнинг дастхати билан муаллиф совға қилдилар. Китобга ташналик, шеърга эҳтиёжмандлик қонимда бор. Айниқса яхши шеър ўқигим келиб қолса ҳудди банги одам" ломка"га тушгандек, шеърнинг ҳумори тутади. Тутганда ҳам энг зўр шеърни топиб ўқимагунимча босилмайди! Мени Самарқандгача етаклаб борган нарса ҳам анашу ҳумор бўлса ажаб эмас! Қўлимга китоб теккан захоти, уни варақлай бошладим. То Тошкентга келгунимга қадар шеърий китобнинг юз бетини ўқиб бўлдим. Афсуски ҳуморим ортса ортдики, босилмади. Одатда қўлимга қандай китоб тушишидан қатъий назар унга ўз фикримни билдириб, нимадир ёзиб қўяман. Фақат китобни ўқиб тугатганимдан сўнг! Аммо бугун эллик беш йиллик одатимни буздим. Йўқ, бузишга мажбур қилишди. Чунки Каримберди Тўрамуроднинг бу икки китобини ҳали тўлиқ ўқиб тугатмадим. Тўғрироғи тугата олмадим!(ҳозирча албатта) Менга ўхшаган шоир шеърдан энг аввало фалсафа қидиради, янги сўз, янги қиёс, янги мавзу, янги ташбеҳ излайди. "Бу олис ўн саккиз ёшимда эди" китобининг бошланиши Ватанга бағишланган бағишлов ва қасидалар билан бошланиб, кейин ота-она, қариндош, оқибат ҳақида, ундан кейин ёниқ муҳаббат изтироблари, сўнгра тўртлик, бешлик, саккизлик ва сочма шеърлар, ундан кейин ўзликни англаш, Афғон фиғонлари, халқона битиклару, устозлар изидан бориб ёзилган муҳаммас, муаннас, иштибоҳ, туюқлардан тортиб рубоийу таржималаргача ўсиб борган бир муҳташам минорани кўрсатди менга. Мен ўзим излаган нарсани эмас, балки бутунлай кутмаган шеърий минора олдидан чиқиб қолдим гўё! Бу ерда бадиий бўёқ, вазну туроқ, олибқочар ташбеҳу ҳаёлий чизгилар йўқ. Аммо уларнинг ўрнини ўн чандон ортиқлик билан босадиган, залворли бир нарса бор! Бу ~ ҲАҚИҚАТ!!! Самимият ва халқона дард бор эди! Дард бўлгандаям шоирнинг ўзини дарди эмас, халқининг дарди, элининг, юртининг, ўз она тупроғининг~ ВАТАННИНГ ДАРДИ тўлиб тошиб ётибди!!! Устозимиз Тоҳир Малик айтганидек ~"Халқ адабий тилни, шеърий бадиҳаларни тўла тушунмаслиги мумкин, аммо ўз тилида, халқона айтилган ҳар бир сўзни дарров тушунади ва севиб қолади. Шунинг учун ҳам буюклик соддаликда, оддийликдадир! " Дарҳақиқат, Каримберди Тўрамуроднинг барча назмий асарлари ўша соддалиги, равон ва халқоналиги билан реал ҳаёт чизгиларини аниқ-тиниқ чизиб берган! Шунинг учун ҳам уларнинг кўпи қўшиқларга айланиб улгурган. Юртдошлар, элдошлар кўнглидан жой олган. Айниқса ёвқурлик, чапанилик, чин ошиқлик, ўз ўрнида ҳангомасеварлик ҳам ўша баъдиий бўёқларсиз ҳам мана-ман деб бўй кўрсатиб турибди. Масалан: Ўзи эди тияси, Менам эдим оласи, Кўзларимди жошлатди Жувармакти боласи. Шу тўрт қатордаёқ Ургут тоғлари бағрида от ўйнатиб, кўпкари чопиб, тўйу сайлларда бел олишган жўмард йигитнинг қишлоқча содда ва самимий изтиробларини, ўзбекона андиша ва номус талашган эр йигитнинг тақдирга тан бериши, Аллоҳ ризолиги, қазои қадарга итоаткорлигини содда сатрларда номоён этади муаллиф. Шу каби ҳайрат оғушида бу минора қаршисида тўхтаб, тин олдим.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily