View in Telegram
Иккинчи китоб ~ "Дилхирож" ни 107- бетига етиб келганимда ўқишдан таққа тўхтадим. ЧУНКИ ЁЗМАСАМ БЎЛМАЙДИ!!! Шу бетгача бор йўғи етита ҳикоя жойланган. Худди етти водийдан ўтган Шайҳ Санон қиссасидек. Бариси аламли, барчаси изтироб ва реал ҳаёт манзаралари бор бўй-басти билан номоён бўлиб, кутилмаган магнит кучи ила сизни ўз домига тортиб кетганини сезмай қоласиз!!! Мен ҳам муаллифнинг ўша магнит майдонига тушиб қолганимни шу 107- бетга келганимдагина сездим. Еттинчи ҳикоя "КУЮК" ~ деб номланиб, машхур шоиримизнинг "Куйдим" номли ғазали яна 7 та бўлим бошига бир банддан эпигриф қилиб олинганлиги мени ҳайратга солди. Ҳар эшитганда юракларни сел қилувчи бу ғазалнинг қўшиғини ёд олмаган, ҳиргойи қилмаган одам бўлмаса керак. Аммо Каримберди Тўрамурод бу қўшиқни клипининг сценарийсини насрда шундай яратиб қўйибдики, тан бермасдан илож йўқ! Ўқияпману, қаҳрамонларнинг юз кўзлари, кийган кийими, юрган чанг кўчалари, улар яшаган уй ва еган таомларини кўзим билан кўргандек, унинг мазасигача тотгандек бўлдим! Қулоғим остида эса ўша машхур қўшиқ "Куйдим" янграётгандек. Юрагим садпора, кўз ёшларим сел бўлиб беихтиёр қўшиққа жўр бўлдим: Мен ишқ элининг нолаю афғонида куйдим, Кўнгил уйининг оташи армонида куйдим... (қолганлари ҳақида бироз кейин, бафуржааа ёзаман, иншааллоҳ!) Муаллиф: Ҳанифахон Умматқулова Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, академик шоира.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily