❗️Тошкентда сохта ички ишлар ходими ушланди. Маълум қилинишича, Сергели туманида икки нафар шахс Ички ишлар органларининг формасини кийган ҳолда ўзларини шубҳали тутаётганлари ҳақида хабар келиб тушган.
Олинган маълумот асосида мазкур икки нафар шахс ушланиб, суриштирув олиб борилган. Натижада улар ички ишлар органлари ходими эмаслиги аниқланган.
Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу шахслар олдидан кучли таъсир қилувчи моддага ўхшаш моддалар топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
✅ ХОКИМ БУВА - Подписаться.