🇺🇿 Президент таълим, туризм ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишдиТақдимотда Янги Тошкентдаги Алишер Навоий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Миллий мақом маркази лойиҳалари муҳокама қилинди.
Ушбу иншоотлар "Zaha Hadid architects" томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, туризм марказларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Шунингдек, 2025 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган UNESCO Бош конференциясига тайёргарлик ишлари ҳам кўриб чиқилди.
Президент лойиҳаларни тез ва сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
✅ ХОКИМ БУВА - Подписаться.