🇺🇸🇨🇳 Байден АҚШда TikTok'ни блоклаш тўғрисида қарор қабул қилишни Трамп маъмуриятига қолдирдиБу ҳақда Associated Press америкалик юқори лавозимли манбасига таяниб хабар бермоқда.
АҚШ Конгресси 2024 йил апрел ойида TikTok'ни блоклаш тўғрисидаги қонунни маъқуллаб, буни "миллий хавфсизликка эҳтимолий таҳдид" деб изоҳлаган эди. Шу ойнинг ўзида қонун президент Байден томонидан имзоланганди.
TikTok'га эгалик қилувчи ByteDance компаниясига платформани америкалик шахс ёки компанияга сотиши учун 270 кун муҳлат берилган. Бу муддат 19 январда, яъни Доналд Трампнинг инаугурациясидан бир кун олдин тугайди.
16 январ куни Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц TikTok'ни блоклаш тўғрисидаги қонуннинг кучга кириш муддати узайтирилиши мумкинлигини маълум қилган эди.
✅ ХОКИМ БУВА - Подписаться.