Ҳаммомнинг нарҳи Бир куни Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳаммомга кирмоқчи бўлиб, у ернинг ишчисига:
-- Пулим йўқ, ҳаммомга киритасанми? -- деди.
Ҳаммом ишчиси:
-- Ҳаммомга пулсиз кириб бўлмайди, -- деб ичкарига киргазмади.
Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳар қанча ялинмасин ишчи уни ҳаммомга
йўлатмади. Бўйни эгик ҳолда ҳаммомдан нари кетган Иброҳим Адҳам ҳазратлари шундай қаттиқ бақирдики, унинг овозидан еру кўк зир титради.
Бу овозни эшитган халқ, йиғлаётган Иброҳим Адҳам ҳазратларининг бошига тўпланиб:
-- Бунчалик фарёд чекишингизга ҳожат йўқ, ҳаммом пулини биз
тўлаймиз, йиғламанг, -- дедилар.
Шунда Иброҳим Адҳам ҳазратлари йиғилган оломонга шундай деди:
-- Эй аҳоли! Сиз мени ҳаммомга кира олмаганим учун йиғлаяпти, деб
ўйлаяпсизми? Мен бунинг учун йиғламаяпман. Ҳаттоки бу дунёнинг ўзида пулсиз ҳаммомга қўйишмаяпти... Оҳиратдачи, агар жаннатга кирадиган бирор амалинг йўқ, деб эшикдан ортимга қайтаришса нима қиламан, ҳолим не кечади деб йиғлаяпман. Чунки солиҳ амали бўлиб, у ерга киришга ҳақ қозона олмаганларни ичкарига қўймайдилар, - деди.
(Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)
https://t.center/habibabdunazaar