View in Telegram
Bahodir Bahrom (Баҳодир Баҳром)
Бугун падари бузрукворим, мани эркалатиб улғайтирган отажоним бу дунёни тарк этган кун. Тўрт йил бўлибди. Отам ўтиб ақлим жойига келди. У кишининг давру давронида қилган шўхликларим, эркаликларим ортидан келган хатоларимни тузатишга ўтган тўрт йил камлик қилди.…
ХОТИРА Бугун падари бузрукворим, мани эркалатиб улғайтирган отажоним бу дунёни тарк этган кун. Тўрт йил бўлибди. Отам ўтиб ақлим жойига келди. У кишининг давру давронида қилган шўхликларим, эркаликларим ортидан келган хатоларимни тузатишга ўтган тўрт йил камлик қилди. Оллоҳ тавбаларимни қабул қилсин. “Сен шоир бўлмагунингча ўлмайман”, дея доим руҳимни кўтарган, ўтиб ҳам гоҳида нурдай, гоҳида тумандай атрофимда парвона бўлаётган меҳрибонимнинг жойлари жаннатда бўлсин. Қиш. Қаҳратон. Ернинг остида Умид билан ётмоқлик оғир. Туман – қишлоқ худди “куҳ-куҳ”лаб Қўлларини иситаётир. Мўриларда тириклик ҳаққи, Бўй чўзади юксакка тутун. Ой қидириб увлаган итдай, Бир ҳаловат излайман букун. Баланд тоғлар туман измида, Орзу тушдай: мудрайди қишлоқ. Лойсувоқли уйнинг пинжида, Сичқончалар излайди ёнғоқ. Мен ҳам одам бўлганман бир пайт, Шу овлоқ ер бўлган ватаним. Ёниб шеърлар айтганман, ҳақ рост, “Ўзбекистон ватаним маним”! Соғинаман сени олисда, Унутмасдан фарзандлик бурчим. Ич-этимни ёндирар фақат, Ушалмаган орзуга ўчим. Палангдара – о, йўлбарсдара, Бир шоирга торлик қилган ер. Бирда Тошкан, бирда Кеш, яна Қарши томон чорлайди тақдир. Шу туманли пардага боқиб, Ҳис этаман ўзимни ўгай. Қариндошдай туюлар ҳамма, Ҳамма менга узатади май. Худдики қалб амри вожиби, Худди руҳ истакларидай. Сингиб борар ушалмас орзу, Туманларнинг ўжар феълидай. Бўй чўзаман, кун келар, бардам, Наъра тортиб йўлбарсларга хос. Янграр менинг шеъримда фақат, Ўзбекистон – ягона овоз! Мендай бўлар бир фарзанд бўлса, Шеърга, сўзга умри фидодир. Онасидан дуоталаб ва Суянгани фақат худодир. Лекин совуқ. Туман. Қаҳратон. Қўлларини “куҳ-куҳлаб”, уҳи Бир ҳарорат бериб, тинмасдан, Кузатади отамнинг руҳи. ✍️ Баҳодир БАҲРОМ 👇👇👇 https://t.center/eng_suluv_armon
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily