Диққат: -Эртага 25-январ осмонда мўжиза юз беради Барча сайёралар бир сафга аскарлардек саф тортади Яқинларга юбориб қўямиз, бундай камёб ходисани ўтказиб юборманг. Қирон воқеаси, яъни "соҳибқиронлар" туғилиши мумкин бўлган сабабларнинг муҳими! Чунончи, арабларда бир ҳаётий тажрибадан келиб чиқиб айтилган ҳикмат бор: -Бир нарса ҳаётда юз берса, балким у қайта содир бўлмас. Лекин ўша нарса икки бор юз берса, билгинки, у учинчи бор ҳам юз бериши муқаррардир! Хулоса шуки, биз ўзбекларнинг тарихида иккита соҳибқирон туғилган бўлиб, улар Соҳибқирони аъзам Чингизхон ва Соҳибқирон Амир Темурлардир. Балким бу сафар ҳам биз ўзбекларга Аллоҳ учинчи бир соҳибқиронни тақдим этиб қолар: -Ноумид шайтон, дейдилар: Темур ила Чингиз қони тошди томиримда, Онам айтгил сен учун жонми керакдир. (Абдурауф Фитрат). Ваҳоланки, бутун дунё тарихи давомида тўртта (4та) соҳибқирон чиққан!
Бир неча йиллар олдин хонанда Тошпўлат Маткаримовнинг бир қўшиғида “айланайин бодомқовоқ болдизим-а” деган нақоратни эшитгандим. Дарров болалигим ёдимга келди: раҳматлик момомиз ҳар бир ишга бурнини тиқаверадиган, ортингдан соядек эрашиб юрадиганларга нисбатан “Борганга – болдиз, келганга – янга” деган матални ишлатарди. Бу сўзнинг маъносини у пайтларда билмасдим, у йиллар бўйи хотирам қатларида яшириниб ётаверди. Ниҳоят, ўша қўшиқни эшитгач, яна қизиқишим ортди, охири унинг “қайнсингил” деган маъносини топдим. Тўғрилигига шубҳам бор эди, шоир ва таржимон Абдуҳамид Пардаевга қўнғироқ қилиб, сўрадим. У фикримни тасдиқлади. Лекин, Қошғарийда бошқа бир фикр ҳам бор экан: эр ўз хотинининг синглисига “болидизим” дейиши мумкин экан, аммо хотин учун эрнинг синглиси “болдиз” бўлолмас, шунчаки сингил экан. Балки ўша пайтларда фақат эрнинг қиз туғишгани “сингил” дейилгану, бошқа қиз жигарлар айрим ҳудудлардагидек “эгачи” дейилгандир? Билмадим, камина тилшунос олим эмас, шунчаки бир ҳаваскор ёзувчиман. “Болдиз”га оҳангдош бўлгани учун “болдир” сўзини ҳам қараб кетайлик. Ҳозирда оёқнинг тўпиқдан то тиззагача бўлган қисми “болдир” дейилади. Қадимда бу сўз бир неча маънода ишлатилган экан, улар орасида ҳозирги биз ишлатадиган маъно йўқ. Болдир(балдир) деб у пайтлар тоғнинг чиқиб турган ери, тоғ бурни айтилган. Иккинчи маъноси -“ўгай”. Ўгай болаларни “балдир ўғил, балдир қиз” дейилган. Учинчи маъноси –эртанги, баҳорда барвақт экиладиган экин. Баҳорги буғдой “балдир буғдай” дейилган. Мулоҳазаларимизни Усмонийлар империяси асосчиларидан бири, турк халқининг миллий қаҳрамони Тўғрулбек ҳақидаги маълумот билан якунлаймиз. Бу сўзнинг маъноси (Қошғарийга кўра), йиртқич қушлардан бирининг номи билан боғлиқ. “Девон”да қайси қуш эканлиги аниқ айтилмаган, балки лочиндир, эҳтимол калхатдир, Бироқ, бошқа бир қизиқ фикр бор: аслида “тўғрил” дейилган бу овчи қуш мингта ғозни ўлдириб, фақат биттасини ер экан! Нима бу, киборликми? Ё тўғрил ғозларнинг энг сараси, семизи, соғломини танлаб еганмикан? Ким билади, балки кун келиб, бунинг ҳам сири очилар. Мухтасар гап шуки, асл тилимизга қанча яқинлашсак, ўзлигимизни англаш ва миллий ғурурни тарбиялаш шунча тезлашади. Бу эса бугун, бегона ғоялар ва маънавиятимизга таҳдид солувчи кўринмас кучлар ҳамласи кучайган даврда жуда муҳимдир.
ҚУЛТЕГИННИНГ БОЛДИЗИ ЁХУД БУРХОНЛАРУ ТАРХОНЛАР, ЧИҚОНЛАР ВА ТЎҒРУЛБЕК
Ўзликни таниш, аввало ўз тилини, унинг тарихини билишдан бошланса ажаб эмас. Бугун муомала тилимизда хорижий сўзлар тобора кўпайиб боряпти. Шўро даврида тил руслашган бўлса, энди инглизлашяпти. Бу жуда хавфли ҳолат. Ўзи шундоқ ҳам тилимиз форсий ва арабий сўзларга тўла, шунинг учун ҳам айрим китобхонлар устоз Нурали Қобулнинг тарихий романларидаги айрим сўзларни тушунишга қийналишади. Ҳолбуки, адиб соф турк тилида ёзишга ҳаракат қилади. Бундан мақсад битта – китобхон асл сўзларни ўргансин ва кундалик муомалада қўлласин. Тилни тозалаш жараёни шундан бошланади. Аллома Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит-турк” асарини варақлаб кўрсангиз, бугун истеъмолда бўлган кўплаб сўзларнинг асл туркчасини топасиз. Масалан, бизга гўёки рус тилидан кириб келган “фартук” сўзининг асли Қошғарийда “парту” шаклида берилиб, “яхтак, юпқа устки тўн, партуқ” деб изоҳланган. Туркман қардошларимиз ёш болаларни “кўрпалар” дейишига доим ҳайрон бўлардим. Аслида кўрпа – беданинг бир қарич ва ундан баландроқ бўлган вақти экан. Биз тарафларда “кўрпа ўт” ибораси ҳозир ҳам бор. Қолаверса, ҳар қандай экиннинг иккинчи ҳосили “кўрпаламоқ” дейилган. Иккинчи ҳосил аксар ёзга тўғри келгани боис шу фаслда туғилган болаларни ҳам “кўрпа ўғил, кўрпа қиз” дейилган. Демак, туркманлар асл туркчага биздан кўра яқинроқ боришган экан. Тилимизда “мараз” сўзи кўпинча салбий маънода ишлатилади, ҳолбуки унинг асли “қоронғи кеча”, иккинчи маъноси эса “музд, яъни иш ҳақи” экан. Қадимда қабр, гўр сўзлари ўрнига “тублу” сўзи ишлатилган. Бу “тубли”дан олинган бўлса керак. Қабр худди туби бор, чуқур ўрага ўхшагани учун шундай дейилган бўлса ажаб эмас. Адашмасам, Хоразм томонларда “чиқон” сўзи “дугона” маъносида ишлатилади, агар янглишаётган бўлсам, хоразмлик дўстларим мени маъзур кўрсинлар. Қошғарийнинг ёзишича, қадимда холанинг ўғли, яъни, жиянга “чиқон” дейилган экан. Гуноҳкорлар барча замонларда топилган ва аксар ҳолларда жазоланган. Қошғарий замонида ҳам ўғрилар бўлган экан, улар кўпинча дорга осилган. Ўғрилар осиладиган дор арқони “бўқағу” дейилган. Яъни, бўғадиган арқон. “Кирпич” сўзини руслардан ўтган деб ўйлаб, уни “ғишт” деб таржима қиламиз. Аслида унинг асл шакли “кэрпiч”, айрим ўринларда “карпич, қарвич” шакллари ҳам учрайди. Демак, бу сўзнинг рус тилига умуман алоқаси йўқ, қолаверса, Қошғарий даврида руслар яхлит миллат ва халқ сифатида ҳали шаклланмаган ҳам эди. “Бурхон” атамасини кўпинча араб тилидан кирган деб тусмол қилардик, аслида у соф туркча бўлиб, “бут, ҳайкал” маъносини беради. “Тархон” ҳам туркча сўз, маъноси “бек” дегани. Бу икки сўз исломиятдан олдин ҳам имтеъмолда бўлган. Тарихий ва илмий асарларда “тегин” атамасига кўп бора дуч келганмиз. Аслзода, зодагон кишиларга нисбатан ишлатиладиган бу сўзнинг туб маъноси “қул” дегани. Қошғарийнинг ёзишича, маънонинг юз саксон даража ўзгаришига Афросиёб авлодлари сабаб бўлишган. Ўғиллар оталари Афросиёбга бирон сабаб билан мактуб битишганида “буни қулингиз (тегинингиз) Фалончи ёзди” деб тугатишган. Оталарига эҳтиром рамзи ўлароқ “тегин” сўзини ўзларига шарафли норасмий унвон санашгани боис, аста-секин ҳукмрон табақа вакилларининг барини шундай аташ урфга кириб қолган. “Алптегин” сўзи “баҳодир, паҳлавон қул” маъносини беради. Дарвоқе, “қотун”(хотун) сўзининг қисмати ҳам қарийб шундай кечган: у даставвал Афросиёб қизларига нисбатан ишлатилиб, тахминнан “жория, чўри” маъноларини берган. Қизлар оталарининг ҳурмати учун ўзларини “қотун” деб аташган ва бора-бора бу сўз ҳам оқсуяклар авлодидан бўлган ҳукмдор аёлларга тақаб қўйилган.
Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Норқобил Жалил ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Рўзимбой Ҳасаннинг «Генерал Жўрабек: давр ва қисмат»номли китоби тақдимоти бўлиб ўтади.