View in Telegram
Forwarded from Аликул Бобо
Ойбек Норқулов сурати. ДЕРАЗАДА ҚОЛГАН  НИГОҲЛАР Қартайган бир жуфт кўз зўрға қалашиб, Деразадан боқар ёш сизиб йўлга. Кутиш залворидан қовоқлар шишиб, Оғриқлар солади беозор дилга. Қушлар учиб ўтар, қуёш чарақлар, Қайдадир мўнғайиб сайрар бойўғли. Ойлар китобини маҳзун варақлар, Бемеҳр ўғли йўқ, келмайди ўғли. Самода сузади оқ булут эркин, Борар манзилини излайди кўчиб. Қалдирғоч ойнага урилар бетин, Момо тисарилар қўқисдан чўчиб. Қалдирғоч момонинг жон қушимиди? Озод бўлмоқ учун бунча талпинар. Йўргаклар, боласи... Ё тушимиди? Яшаш умидини хасдек қалқитар. Оқшом эзғинлигин этар намоён, Қариялар уйин қайғу, ғам қуршар. Ойнани тер босар, босар ғалаён, Момо уни ташлаб кетганга ўхшар! Соғинчлар қалбини айлади сағир, Юрагин титратди аламли бир "Оҳ" Йўлларга термулиб тешилди бағир, Ойнада зор қолди ва мунис нигоҳ! Алиқул Мўминов, Кўкдала. 22.01.2025 йил.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily