#Турфа_тақдирлар_8 #Гулинур Муяссар қанча ялинса ҳам у аёл уни судраб Ҳасанни олдига судраб олиб келиб берди. Ва қўлига тутқазиб қўйди. Муяссар ялиниб ёлворди. Аммо уни фақат ўзбек аёллар тушунарди. Улар эса ўзларини ғами бн оввора эдилар.
Ҳасан қизни ўз ўтовига олиб кириб, ташлади. Ва устидан қулфлаб чиқиб кетди. Қиз кун қорайгунча эшикка гоҳ уриб гоҳ ялиниб ёрдам сўраб йиғлади. Аммо ҳеч ким уни эшитмагандек эди.
Анчадан кейин эшик очилиб Ҳасан кириб келди. Қиз қизаришга улгурган юз кўзи бн унга қаради.
...илтимос менга тегманг. Мен кетай бу ерга келишни истамагандим. Илтимос менга раҳмингиз келсин... .дея тинмай ялиниб, йиғлай бошлади.
####
Орадан уч кун ўтди. Бугун Замира касалхонадан чиқади. Ўша кунни эсласа юрагига ғулғула тушади. У уйга қайтгиси йўқ. Аммо отасига инсоф бермабди ҳали ҳам.
...ойижон мени уйга олиб кетинг...Замира мўлтиллаб қаради.
...ҳўп қизим. Мен дадангга айтай...Шарифа хола кутиш залида турган турмуш ўртоғини олдига чиқди.
...дадаси қизимизни уйга олиб кетайлик....ялинганнамо сўради.
...сен эсингни едингми? У эрини уйига боради....деди важоҳат бн.
...дадаси бу нима деганингиз? Сиз қизимизни ўшанга бермоқчимисиз? Қизимиз ўлиб кетишига оз қолди ахир....деди аёл йиғлаб. Аммо бағри тош, соҳта диндор отага бу кўз ёшлар та‘сир қилмади.
Замира қанча ялинса ҳам. Бадбахт ота кўнмади.
Замирани илондек қайни синглиси олиб кетди.
Замира шўрлик, тирик қолганига минг пушаймонлар еди.
....анча яхшимисан? Жуда нимжон экансанда ўзиям....шифохонада ётганда. "Сени шу кўйга солдим"" деб бир бора ҳабар олмаган Салим бой Замирага шундай деди.
Замира индамади. Қўрқувдан титраб тураверди.
...яхшилаб дамингни ол. Сен бн кейин гаплашамиз...дея чиқиб кетди.
Замира хонасида йиғлаб ётганда Салимни иккинчи ҳотини кирди. Замира уни кўриб бироз чўчиди. ""Эримни тортиб олдинг"" дея уришмасмикан деб.
...яхшимисиз синглим...куюнчаклик бн сўради.
...раҳмат...Замира қисқагина жавоб берди.
...сизга айтадиган гапим бор. Мени исмим Шалола. Салим бойни иккинчи аёлиман. Битта ўғлим бор. Сизга айтадиган гапим. Уни биринчи аёли Зайнаб опадан эҳтиёт бўлинг. У бегимизни жуда яхши кўради. Мени ҳам бир икки йўқ қилишга уринган...дея Замирага ўтмишини айтиб берди.