#Қиз_фарзанд
#Н_21
Муаллиф : Дилафруз Тожимуҳаммедова
Умида ҳалиҳам ўзини йиғидан тўхтатолмасди. Мени дунёга келтириб мени деб рўшнолик кўрмаган онам нимага мени ташлаб кеттингиз ахир сизни мен меҳнатингизни қилолганим йўқку сизни олдингиздаги фарзандлик вазифамни бажа олмадимку. Мени деб эшитган тана дашномларингизга яраша меҳир беролмадимку ҳали мен сизни оллоҳни уйига олиб бормоқчи эдим буни ҳам бажара олмадимку онажон Моҳинурни совуб қолган юзларини силаб тинимсиз йиғлади. Буни корган Санжарнинг ҳам юрак багри қон бўлди. Эркак киши бўлса хам кўз ёшларини тия олмади Умидани юпатиш мақсадида
---Қизим юр кеннойимни уйга олиб борайлик. Сен энди кўп йиғлайвермагинда онагни ҳаққиларига дуо қилиб тур. Сени доуоинг албатта онагни руҳини шод қилади
---Дадажон онам ёш эдилар ҳали эндигина эллик ёшни қарши олганди. Мени деб эрта ўлиб кеттилар ҳаммасига мен айбдорман.
---Йўқ қизим ундай дема. Оллоҳни берган умри шунча экан турақол кеттик. Ҳали замон уйга одамлар тўпланади ундан олдин ойингни уйга олиб кирайлик.
☘️☘️☘️☘️☘️
Умида уйга келгунча тинимсиз йиғлади. Машинадан тушиши билан кўзи Ҳуршид билан отасига тушди. Уларни ёнига бориб.
---дадажон укажон яхши сизларни ҳам кўрадиган кун бор экан. Дада укамни ҳам ўзингизга ўхшатиб бемеҳир қилиб қўйибсиз. Сенчи Ҳуршид ойимни сен сабабли бир жойда ётиб қолганини билиб туриб ҳам бирор маротаба келиб ҳабар олмадингга. Сизлар онамни олъдирдинглар энди ўзилар мазза қилиб яшайсизлар Дадажон орзиқиб кутган ўғлингиз ҳудди ўзингиз бўлибди табриклайман деб ичкарига кириб бувисини бағрига ўзини отиб додлаб йиғлади. Унга қўшилиб Насиба ая ҳам ўзини тиёлмай йиғлаб юборди.
☘️☘️☘️☘️☘️
Майитни ювучилар келишди
—сизлардан ким киради.
--- Бувижон қарши бўлмасангиз мен кирасам. Онамни ёнларида бир оз бўлса ҳам кўпроқ бўлмоқчиман.
---Майликуя болам кейин сенга оғирлик қилмасмикин
---Бувижон илтимос ўзим сўнгги манзилига онамни поклаб жўнатмоқчиман.
---Ҳўп қизим майли борақол