View in Telegram
#Dilbar_1 #муаллиф_Қосимова_Нодира __Дилбар, мени яна қанча ортингдан юргизасан. Зуфар Дилбарни, йўлини тўсди. __Мен сизга ортимдан юринг, дедимми ? Дилбар, Зуфарга кўзини қисиб қўйиб, йўлида давом этди. __Бу қиз адо қилади. Зуфар, ўзига ўзи гапириб, Дилбарни ортидан яна юра бошлади. __Икки йилдан бери, шу ахвол. Нима мени ўйин қиляпсанми? Зуфар дилбарга етиб олиб, тирсагидан ушлади. __Қўйиб юбор қўлимни, сендан зўрини хам, менга қўлини теккизишга хаққи йўқ. Дилбар, Зуфарни силтаб ўтиб кетди. __Ешшак, мени қўлимни ушғадими? Мол, вой дуррак. Дилбар, уйига етгунча Зуфарни чиройли сўзлар билан сийлади. Эшикдан кириши билан, бувисини бақир-чақирига дуч келди. __Оббо, яна бошлабди. Онам бечора, қачонгача шу хотинни инжиқлигига чидаркин? Дилбар ўзига ўзи гапириб, уйга кирди. __Ха хоним, дадам бой пулини хохлаган жойимга совураман деб, ялло қилиб келяпсанми? Сайёра ая, Дилбарни эшик олдида кутиб олди. __Вой бувижон, нимасини айтасиз. Ўзиям бугун минг доллар ишлатибман. Яхшиям дадажоним бор экан. Бувисини айланиб, елкасига бошини қўйди. __Вой худо, унча пулни нима қилдинг? Қўлинг бошку? Сайёра аяни капалаги учди. __Дугоналаримни бир мехмон қилдим. Майли буви кириб дам олай, сиз хам дам олинг, бақиравериб, чарчагандирсиз. Дилбар, бувисини жўрттага куйдириб, онасини олдига кирди. Орқасидан бувиси, бақирганча қолди. __Ойижон, бувимни биласизку? Яна хафа бўлиб, ўтирибсизми? Дилбар, Одина опани қучиб, ёнига жойлашиб ўтирди. __Ех қизим, бувинг нега бундай экана? Махаллада хам шарманда бўлдикку. Одина опа, бошини эгиб йиғлади. __Ойижон, йиғламанг. Сиз индаманг, хаммасини менга қўйиб беринг. Дадам сизни тушунадику, бошқасини ўйламанг. Қани, қироличам битта кулингчи. Дилбар, телефонидан қўшиқ қўйиб, Одина опани кўнглини кўтариш учун, рақсга тушди. __Вой қизимей, жуда ажойиб қизсанда. Яхшиям борсан. Одина опа жилмайди __Ойижон, мен бор эканман, сизни хеч кимга хафа қилдириб қўймайман. Дилбар онасини қучиб, юзларидан ўпди. __Қани, бир чиройли кўзларингиз билан кўриб, ширин қўлларингиз билан қилган овқатдан еяликчи. Мен кийимимни, алиштириб чиқаман. Дилбар эшикни очиб, ташқарига чиқмоқчи эди, бувиси қулоғини тутиб турарди. __Ха бувижон, нимани эшитяпсиз? Мен хам эшитай. Дилбарни, эшик очганини сезмаган, Сайёра ая гангиб қолди. __Мен жинниманми? Бировни гапини пойлаб. Ўргилдим, чиройли кўзидану, ширин қўлидан. Сайёра ая, румолини тўғрилаб, сузилиб ўтиб кетди. __Вой ўзимни, шипён бувиме. Дилбар, хонаси томон кулганча кетди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily