#Қиз_фарзанд
#Н_19
Муаллиф : Дилафруз Тожимуҳаммедова
Ойижон бу бизни ҳанамиз манабу ердан сизга жой тайёрлаб қўйдим. Қаранг ташқарига ойнадан қарасангиз ким келиб ким кетаётганини кўриниб туради
—Рахмат қизим.
Қандайдур Моҳинурни ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди.
— Ойижон нега йиғлайсиз ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Ойижон мен ҳозир бозорга бориб келаман. Ёнингизга Онажоним ёки бувимни киргазиб юбораман. Сизга нимадур олиб келайми. Нима егингиз келяпти.
—Майли қизим яхши бориб келгин. Менга ҳеч нарса керак эмас. Сен ўзингни эҳтиёт қилсан бўлди болам.
—ҳўп унда ойижон яхши қолинг.
☘️☘️☘️☘️☘️
—Онажон мен бозорга кетаяпман сиз катта ойимга қараб туринг мен тезда бориб келаман.
—Ҳўп сен яхши бориб кел ҳўпми
—ҳўп мен кеттим
Умида бозорга кетгач Нодира Моҳинурни ёнига кириб бирга суҳбатлашиб ўтиришди.
—Ҳа опа зерикмаяпсизми. Узур бир иккита майда ишлари бор эди шуларни қилиб қолиб кеттим.
—Нодирахон кирганингиз яхши бўлибди сизда икки оғиз гапим бор эди. Нодирахон мен сиздан жудаҳам миннаддорман Умидани жуда оқила қилиб тарбия қилибсиз. Яна Уни мен дунёга келтирганимни яширмаган экансиз.
—Эҳ опажон нимага яшираман ахир бир болани дунёга келтириб олти ёш қилишни ўзи бўладими. Санжар акам сени катта ойинг дунёга келтирган тунлари уҳламай сенга аллаларни ҳам катта ойинг айтиб сени катта қилган кейин кичик ойингга сени бериб турган. Нимага десанг кичик ойинг сени жуда ҳам яхши кўриб қолганди. Катта ойинг йўқ бермайман деса кичик ойинг ялини ёлворган кейин катта ойингни рахми келиб сени бизга берган. Сен катта ойингдан ҳафа бўлмагин агар катта ойинг сени кичик ойингга бермаганда кичик ойинг бизни ташлаб кетарди деб чиройли қилиб тушунтирган. Шунинг учун Умида сиздан ҳам биздан ҳам ҳафа бўлмади. Укангизни биласизку ҳаммага яхшилик қилишни ҳоҳлайди. Умида ҳам укангизга ўхшайди ҳамма нарсани яхшиликка йўяди.
—Рахмат сизларга оллоҳ сизлардан рози болсин
—Опажон нега сиз рахмат айтасиз. Аслида биз сизга қанча миннаддорчилик билдирсак шунча кам. Опажон мен сизга қувват бўлди деб илик шўрва солиб қўйгандим гап билан бўлиб ёдимдан чиқибди. Қарайчи тайёр бўлган бўлса сизга ҳам олиб келаман ўзим ичказиб қўяман ҳозир келаман.
Оллоҳ ўзингга минг шукур. Мен Умидани олдида ўзимни айибдор сезардим. Уни мен туғиб кеннойисига бериб юборганимни билмайди. Эсидан чиқариб юборган уни мен дунёга келтирганимни деб ўйлардим. Қайним билан келиним Умида мени ёмон кўриб қолмаслиги учун жуда чиройли қилиб тушунтиришибди бунда жуда ҳурсанд бўлдим.
☘️☘️☘️☘️☘️
Умида онасига бор меҳрини бериб парвариш қилди. Опалари келишса ҳам онасига унча қарашмасди. Дадаси ва укаси умуман ҳабар ҳам олишмасди Умида онасини нажозатини ҳам жирканмай тозаларди. Кунларнинг бирида Моҳинурни аҳволи оғирлашиб қолди.