#Турфа_тақдирлар_10 #Гулинур Муяссар қўрқибгина чодирда ўтирар экан,бахтфор ғазаб билан Ҳасан кириб келди.
...кечиринг илтимос кечиринг....қиз Ҳасан гапирмасидан ялингудек гапира бошлади. ...энди тилимни тийиб юраман. Ташқарида сизга умуман гапирмайман. Қарамайман ҳам.
...тилингни тиймагинамчи? Сени ўзим ўлдираман....деди бироз асабий.
...кечирдингизми?...Муяссар паст овозда сўради.
...Муяссар....Ҳасан кўзларини юмиб чуқур нафас олиб гапини давом эттирди.....сенга ёрдам берганимга афсус қилишимга йўл қўйма. Ре‘жаларимни барбод қилсанг мендан яхшилик кутма. Иложи борича хонадан чиқма. Рўмолсиз ташқарида кўрсам аёғингни синдираман.....дея қизни жавобини ҳам кутмай чиқиб кетди.
Муяссар эса ўша келган кунини ўйлади.
....илтимос менга тегманг. Мен кетай! Мени алдашди.
...қандай бу ерларга келиб қолдинг?
...сиз ўзбекчани биласизми?
...сенга савол бердим.
...севган инсиним мени сотиб юборди.
...нима?
...аниқроғи сотиб юборибди. Буни шу ерга келгач билдим.
...сен аҳмоқмисан. Етакласа келавердингми?
...йўқ ундай эмас......Муяссар Ҳасанга ўтмишини борича айтиб берди.
Шуьларни ўйлаётган пайт уни бояги аёл чақирди.
Муяссар хонада кеча Ҳасан олиб келган рўмолни олиб узун сочларини йиғиб ўраб олди.
####
....Азим бирор янгилик борми?
...ҳозирча қидиряпмиз. Яқинда топилиб қолар.
...улардан жуда ҳавотирдаман.
...ака бир гап ўғлингиз қайнонангизни уйида экан.
...росданми? Мен борганимда йўқ дейишгандику.
...билмадим аммо у ўша ерда.
...яхши раҳмат сенга. Бугуноқ бориб ўғлимни олиб келаман.
####
Шалола Салимга салом берди. Аммо Замира ҳали ҳам индамай турганди. Салим Шалолага чиқ дегандай ишора қилди. Қиз шошганидан аёғини қўлига олгандек учиб чиқиб кетди. Ичида эса Замирага ачинди.
...ким хотинхўр?...жиддий қараб савол берди.
...ҳар холда мен эмас...Замира ҳам терс жавоб берди....ёш қизларга уйланиб уларни ўласи қилган.
...сен аҳмоқмисан? Менга бундай гапирсанг. Нима бўлишини биласанми?....Салим ғазаб билан гапирди.
...ҳа биламан. Мен ўлишни ҳоҳлайман. Ўзини ўлдириш эса гуноҳ. Нафсониятингизга тегсам. Мени уриб ўлдирасизми?
Салимни Замирани гаплари ҳайратга солди.
...сенга энди уйландим. Ҳаётимиз энди бошланди. Озроқ ўзингга келиб ол....дея чиқиб кетди.
...уришини кутгандим. Шу чала жон ҳолимга калтаклансам ўлишим аниқ эди. Қутилардим.
Замира Салим чиқиб кетгач ўзига ўзи гапириб қолди. Қиз хўрлангани сабаб, ҳиссиз бўлиб қолганди. Шалола билан гаплашгач англадики. Бу уйда яшаш жуда қийин. Ваҳший эр, уни ўлгудек қизғонадиган кундош.
...ё ўлиб, ё қочиб қутиламан сенлардан. Қайси йўл билан бўлмасин кетаман бу уйдан...дея пичирлади.