Ёшлар ва Орзулар: Эртаклардан Инновацияга
Кеча YouTubeда Жамшидхон Зиёҳоновнинг "
Қора Англия" деб номланган, Англиядаги ўзбеклар ҳақидаги кўрсатувини кўрдим. Бугунги кунда кўплаб ўзбек ёшлари чет элга чиқиб, асосан огир еки усиш кийин булган ишларда фаолият юритмоқда. Улар билан суҳбатлашганингизда, кўпчилигининг орзулари чегараланганлигини кўрасиз: яхшироқ машина харид қилиш ёки каттароқ уй қуриш. Бу орзуларни ҳақиқий катта мақсадларга айлантириш учун уларни болаликдан илҳомлантириш керак, деб ўйлайман.
Болалигимиздаги эртаклар бизга чегарасиз тасаввур қилишни, қийинчиликларни енгишни ва орзулар учун курашишни ўргатарди. Фантастика адабиёти эса келажакни бошқача тасаввур қилиш, инновация ва технологияларга қизиқиш уйғотарди. Ҳозир эса болаларга бунинг ўрнига мулоқот қуролари сифатида гаджетлар берилмоқда, натижада тасаввур доираси тораймоқда.
Менимча, жамиятимизда эртакларни қайта тиклаш, болалар билан биргаликда китоб ўқиш маданиятини юксалтириш керак. Фантастик китоблар болаларга чегарасиз орзу қилишни, янги ғояларни яратишни ва келажак учун ҳаракат қилишни ўргатади. Шу орқали биз ёшларимизни нафақат ўз уйини ва машинасини яхшилашга, балки бутун жамиятнинг келажагига ҳисса қўшишга илҳомлантирамиз.
Ўзбек ёшлари катта орзуларга лойиқ!
@paiziev24